Эрон ва Венесуэлла нефт вазирлари нефт бозоридаги сўнгги вазиятни муҳокама қилдилар
Эрон ва Венесуэлла нефт вазирлари икки давлат ўртасида энергетика соҳасида қўшма ҳамкорликни кенгайтириш ва жаҳон нефт бозоридаги сўнгги ўзгаришлари муҳокама қилинди.
Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНА хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси нефт вазири Жавод Авжий Венесуэлла президенти ўринбосари бу мамлакат нефт вазири Эл Айсами билан телефон орқали суҳбатида нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти -ОПЕК доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириши юзасидан фирк алмашдилар.
Эрон ҳукуматида Венесуэлла билан ҳамкорликни кенгайтириш учун янги йўл белгиланди ва Лотин Америкаси билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожланди , Нефт вазирлиги дипломатияси асосий нуқталари ҳисобланади.
Жорий - 2022- йил май ойида Эрон нефт вазири ва унинг Венесуэллага ҳамкорлик қилаётган делегацияси нефт ва газ конларини ўзлаштириш ва қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда нефтни қайта ишлаш заводлари қувватларидан фойдаланиши, ишчи кучни ўқитиш соҳасида, нефт, газ, нефт-кимиё саноати соҳасида экспертиза, техник инжининг хизматларни кўрсатиш ва технологиялар трансфери ҳамда хом нефт, газ конденсати ва нефт маҳсулотлари экспорт бозорларини ривожлантириш бўйича бир қанча келишувлар ва англашув меморандумлар, имзоладиар.
Жорий йилнинг октябрь ойида Эрон нефт вазири Жавод Авжий ҳам Венесуэллада “El Palito” номланган биринчи офшор нефтни қайта ишлашга завод очилиши ва бу нефтни қайта ишлаш заводида мамлакат конларидан 100 минг баррел хом нефтни қайта ишлашни эълон қилди.
Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти-ОПЕК аъзоси Венесуэллада сўнгги йилларда АҚШ санкциялари остида нефт қазиб олиш ҳажми пасайган.
Украинадаги уруш туфайли юзага келган глобал энергия инқирози ва Ғарбнинг Россия энергия манбаига қарамликни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракталари Вашингтоннинг сўнгги ойларда Каракасга қарши баъзи нефт санкцияларнии камайтиришига сабаб бўлган.