декабр 04, 2022 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари бош штаби: Форс Кўрфази Эрон қуролли кучлари томонидан кечаю кундуз кузатилмоқда
    Эрон Қуролли кучлари бош штаби: Форс Кўрфази Эрон қуролли кучлари томонидан кечаю кундуз кузатилмоқда

Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Форс Кўрфази кечаю кундуз Эрон қуролли кучлари назоратида деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий бугун Эрон жанубидаги Бушеҳр шаҳридаги Эрон Ислом республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг 6-қирувчи базасига ташрифи чоғида Форс Кўрфазининг шимолий ярими хавфсизлиги Эрон қуролли кучлари зиммасига юкланган ва бахтга денгиз ва ҳаводан тўлиқ хавфсизлик мавжуд деб қўшимча қилди.

Генерал Муҳаммад Боқирий ў сўзларида, денгиз ва ҳаво патруллари кечаю кундуз қуролли кучлар томонидан амалга оширилади ва назорат қилинади деб бёан этди. У сўзларининг бошқа қисмида, Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида минтақадан ташқари йирик қўшинлари мавжудлиги ўтган йилларга нисбатан минималлаштирилди, бу минтақа хавфсизлиги ва Ислом республикаси ҳокимиятининг белгисидир деб аниқлик киритди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўз сўзларида Эроннинг балиқчилик, нефт ва газ соҳаси органларининг ҳаракатлари стратегик аҳамиятга эга Бушеҳр вилоятида ва бутун Форс Кўрфазида амалга оширилмоқда деб изоҳлади.

Ёрлиқ