декабр 04, 2023 12:44 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби раиси: аксилинқилобий гуруҳларни қуролсизантириш керак
    Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби раиси: аксилинқилобий гуруҳларни қуролсизантириш керак

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Ироқ Бош вазири билан учрашувида Бағдод ҳукумати аксилинқилобий гуруҳларни қуролсизлантириш жараёнини жиддий равишда давом эттириши кераклигини таъкидлади

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хаба рқилишича, Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий кеча  Бағдод шаҳрида Ироқ Бош вазири Муҳаммадшиёъ Ас-Судоний билан учрашиб мулоқот қилди.  Суҳбат давомида Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси  Ироқ ҳукуматига  бу мамлакат  Курдистони ҳудудидагиг аксилинқилобий қуролли гуруҳларни қуролсизантириш бўйича хавфсизлик  келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш билан якунланган ҳал қилувчи буйруғи учун миннатдорчилик билдириб, бу гуруҳларнинг қуролсизлантириш жараёнининг якунланиши жиддий кузатилиши кутилмоқда де қўшимча қилди.

Эрон ва Ироқ расмийлари учрашувда  генерал Боқирий  икки мамлакатнинг диний, маданий ва тарихий муштараклигига тўхталиб минтақада хорижий кучларниннг хусусан АҚШнинг қуролли кучларининг мавжудлиги хавфсизлик ва беқарорликка асосий сабабдир деб изоҳлади.

У шунингдек минтақада хавфсизлик фақат қўшни давлатларнинг бирлиги билан мумкин деб маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари бош штаби раиси Фаластин масаласини минтақа ва ислом оламидаги муҳим масала эканлигига тўхталиб , Ал-ақсо тўфони амалиётиинг ўта муҳим ва стратегик амалиёти сионистик режимнинг қалтираб турган пойдеворини ларзага келтирди ва уни бутун дунёга фош қилди деб эълон қилди.

Учрашувда Ироқ Бош вазири ҳам Теҳрон ҳукумати ва Эрон халқига Ғазо бўлгаси уруши  хусусидаги муҳим позицияларини олқишлаб  Ғазо уруши мамлакатларнинг позицияларини аниқ белгилаб берди ва болалалар ўлдируви  Исроил режими дунёга ҳақиқий башарасини кўрсатди деб таъкидлади.

Ёрлиқ