декабр 05, 2022 11:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳари: Эрон давлати Болқон минтақаси давллатлари билан алоқаларни кенгайтиришни олқишлайди
    Эрон ТИВ раҳари: Эрон давлати Болқон минтақаси давллатлари билан алоқаларни кенгайтиришни олқишлайди

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари сербиялик ҳамкасби билан учрашувида, Эрон давлати Болқон минтақаси давлатлари билан муносабатларни кенгайтиришини олқишлайди деб таъкидлади.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Белград шаҳрида Сербия ташқи ишлар вазири Ивитса Дашич била учрашганида бутун Болқон минтақаси учун ўсиш ва ривожланиш, бирдамлик ва барқарорлик тилаймиз деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён шунингдек, Эроннинг Болқон давлатлари била алоқаларнинг тарихий тажрубасини ҳисобга олиб биз бу минтақанинг барча давлатларига дўстлик қўлини чўзамиз ва барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини, жумладан Сербия ҳудудий суверенитетини қаттиқ қўллаб-қувватлаймиз деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида биз Сербиянинг Косово масаласида тинчликсевар ҳаракатларини қўллаб- қувватлаймиз деб баён этди.

 У бу учрашувда биз Сербиянинг ғарбда шарқий, шарқда эса ғарбий давлат эканлигига ишонамиз деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён Эрондаги сўнгги тартибсизликлар суиистеъмол ва чет эл аралашуви ва қўшма уруш билан кечганини ва Эрон халқи бу умумий урушдан ғурур билан чиққанини маълум қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ва бир қанча ғарб давлатлари Эронда тартибсизлик яратишга интилди ва АҚШнинг мақсадларидан бири Эронни музокаралар столида катта имтиёзлар бериш билан қайтариш эди  деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида биз минтақамиздаги демократиядан баҳрамандмиз ва Эроннинг буюк халқининг турли масалалар бўйича тинч талабларини тинглаймиз ва уларга жавоб берамиз лекин биз ҳеч кимга мамлакатимизда тартибсизлик ва террорларни вужудга келтиришига йўл қўймаймиз деб таъкидлади.

Ёрлиқ