Генерал Муҳаммад Боқирий: Эрон учувчисиз учоқларни ясашда 39 йиллик тажрибага эга
Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эрон Ислом Республикаси ҳарбий дронларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича 39 йиллик тажрибага эга эканлигини таъкидлаб, учувчисиз учоқларни лойиҳалашдан парвозга қадар ишлаб чиқариш мамлакат ичида эронлик мутахассислар томонидан амалга оширилади деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий бугун " Муқдадас мудофаада илм ва технолигяниг ўрни" мавзусидаги миллий анжуманда бошқариладиган ва асосий учувчисиз ҳаво кемаларини лойҳалашда аэродинамик билимларда максимал даражада фойдаланиш, ҳарбий дронларни лойиҳалаш вақтидан то парвозгача қуриш мамлакатимизда амалга оширилади деб эълон қилди.
Генерал Боқирий шунингдек, Эроннинг нуфузли саноат университетларининг аэродинамика соҳасидаги талабалари, битирувчилари ва олимлари учувчисиз учоқларни лойиҳалаштирилган ва уларнинг баъзилари ҳарбий кўргазмаларда намойиш этилган деб қўшимча қилди.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи бир томонидан билим ва технлогия, иккинчи томонидан муқаддас мудофаа бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатишини айтиб, билим, ҳам технлогия муқаддас мудофаага ёрдам берди ва муқаддас мудофаа мамлакатда билим ва технологияни тарғиб қилди ва бу ўзаро таъсир барқарор ва ҳали ҳам мавжуд деб қўшимча қилди.
Сўнгги бир неча ўн йилликларда Эрон Ислом Республикасида учувчисиз ҳаво воситаларининг ривожланиши ҳар доим таъсирли бўлган ва минтақавий можаролар юзага келганига эътибор бериб Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлар минтақа жанг майдонларида кузатув ва иденфикация қилиш, нишонга олиш ва ҳужум операцияларини ўтказиш соҳаларида ўзининг юксак аҳамиятини кўрсатган.