Эрон ТИВ Utelsat нинг Press TV телеканалини рўйхатидан олиб ташлашини қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби Европада Эронга қарши зўравонлик ва терроризмни тарғиб қилувчи кўплаб каналлар мавжуд бўлса-да, Utelsatсунъий йўлдоши Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Преесс ТИВни ўз рўйхатидан олиб ташлади.
Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ҳам бугун Твиттер саҳифасида Пресс ТВга қарши янги санкция сўз эркнлиги ва маълумотларнинг эркин айланишига сохта даъвогарларнинг ҳақиқий қиёфасини кўрсатди деб эълон қилди.
Франциянинг Ютелсат сунъий йўлдош компанияси Европа Иттифоқи инглиз тилидаги ПрессТВ телеканалига қарши санкциялар киритганидан бир неча ҳафта ўтиб тармоқни узди.
Европа Иттифоқи яқинда демократияни қўллаб-қувватлаш баҳонасида эронлик шахслар ва ташкилотлар билан бирга ПрессТВ телеканалига ҳам санкция қўйган.
Сўнгги йилларда инглиз тилидаги Песс ТВ телеканали сунъий йўлдош хизматларини кўрсатувчи провайдерлар томонидан кўп марта ёлғон баҳоналар билан босим остида бўлган.
Ютелсат компаниясининг Эроннинг ПрессТВ кўрсатувларини рўйхатидан олиб ташлаш ҳаракати халқаро қоидалар ва ОАВ эркинлигига зиддир.
Инглиз тилидаги Эроннинг Пресс ТВ телеканали ўз баёнотида Utelsat сунъий йўлдошидан эшиттиришининг узилишини қоралаб Пресс ТВ бундан кейин ҳам овозсизларнинг овози бўлиб қолади ва бубосқинчи ўз фаолияти учун янги имкониятига айлантиради деб аниқлик киритди,