декабр 14, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Хитой президенининг минтақага сафари чоғида тутган позициялари Эроннинг шикоят қилишига сабаб бўлди
    Эрон президенти: Хитой президенининг минтақага сафари чоғида тутган позициялари Эроннинг шикоят қилишига сабаб бўлди

Эрон президенти ўз сўзларида, Хитой президентининг минтақага яқиндаги ташрифи чоғида кўтарилган баъзи позициялар Эрон халқи ва ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш мақсадида Теҳронга савдо-иқтисодий делегация бошчилигида ташриф буюрган Хитой Бош вазири ўринбосари  “Xu Chunxua”   учрашувлари давомида кеча Эрон президенти қабулида бўлди.

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий бу учврашувда Эрон ва Хитой ўртасидаги алоқалар Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан бери кенгайиб бораётганига ишора қилиб, Хитой президентининг минтақага сўнгги сафар чоғида кўтарилган айрим позициялар Эрон халқи ва ҳукуматининг норозилиги ва шикоятиларига сабаб бўлди ва Эрон эълон қилинган позициялар учун товон тўлаш бўйича жиддий талаб қўйди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом  Республикаси президенти Иброҳим Раисий Хитой делегациясининг Эронда бўлишни икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва тижорат ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим сифатида баҳолаб икки давлат президентлариниг аввалги учрашувларида эришилган муҳим келишувларга тўхталиб, уларни амалга ошириш учун ҳар икки томоннинг расмийлари саъй-ҳаракатларини таъкидлади.

ХХР Бош вазири ўринбосари Xu Chunxua ҳам бу учрашувда Хитой президенти Си Цзинпиннинг Эрон Ислом республикаси президентига саломни етказар экан, Хитойнинг кучли Эрон билан муносабатларни ривожлантириш истагини бунинг доимий стратегияси ва бу мамлакат иродаснини ўзгармаслиги  сифатида таъкидлаб, Хитойнинг Эрон билан алоқаларни мустаҳкамлш ва чуқурлаштириш борасидаги қатъияти минтақавий ва халқаро ўзгаришлардан қтаъий назар давом этади деб маълум қилди.

Хитой Бош вазири ўринбосари Хитой ҳамиша Эрон Ислом республикасининг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмта қилган ва Эроннинг ўзининг асосий манфаатларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди деб қўқшимч қилди.

Ёрлиқ