декабр 15, 2022 12:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: АҚШнинг EKOSOS мажлисида Эронга қарши резолюцяси қонуний кучга эга эмас
    Эрон ТИВ матбуот котиби: АҚШнинг EKOSOS мажлисида Эронга қарши резолюцяси қонуний кучга эга эмас

Эрон ТИВ матбуот котиби БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаши (EKOSOS) йиғилишда АҚШнинг Эронга қарши ноконсенсуэс резолюциясини қоралади ва буни қонуний асосиз, низомга зид ва ушбу халқаро институтида нотўғри тартиб яратишга қаратилган сиёсий ҳаракат деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Эрон сўнгги 10 йил ичида (2011 йилдан бери) икки муддат давомида хотин-қизлар комиссиясининг аъзоси бўлгани ва ўтган йилги салоҳиятларда максимал овоз  /EKOSOSнинг 54 аъзосидан43 овоз/ билан уччинчи марта ушбу орган аъзолигини қўлга киритганини таъкидлаб, АҚШнинг Эрон Ислом Республикасига қарши бу нохолоҳис ҳаракати бир томонлама сиёсий талаблар қўйиш ва халқаро институтларидаги сайлов тартибини менсимасликка уринишдир деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Респубикаси ТИВ матбуот котиби аёллар мақоми бўйича комиссиянинг қонуний  аъзосидан маҳрум қилиш сиёсий бидъат бўлиб бу халқаро ташкилотни обрусизлантиради ва халқаро институтларини келажакдаги суиисетъмоллари учун бир томонлама тартиб яратади ва сохта Исроил режими мазлум Фаластин халқига қарши уюшган жиноятчиларнинг қора рекорди билан АҚШ ва унинг иттифоқчилари кўмагида аёллар мақоми бўйича комиссия аъзоси ҳисобланиши кулгилидир деб изоҳлади.

Канъоний Чофий шунингдек АҚШнинг Эронни беқарорлаштиришдаги кенг кўламли ва узоқ муддатли саъй-ҳаракатлари ва мамлакатнинг Эрон миллати ҳуқуқларини  қўпол равишда бузишдаги ролига тўхталиб, Эрон миллати ва айёллар жамияти ҳуқуқларини катта поймол қилувчи ва Эрон ислом инқилоби бошланганидан бери Эрон халқининг ҳуқуқ ва манфаатларига қарши ҳар қандай душманона ҳаракатлардан ўзини тия олмаган давлат энди қандай қилиб Эрон аёллар ҳуқуқлари тарафдорларига айланади? деб таъкидлади.

Канъоний ўз сўзларида бу резолюцияни турли йўллар билан қўллаб-қувватламаган ва овоз бермаган 25 аъзо давлатга миннатдорчилик билдирамиз. Шубҳасизки АҚШнинг бу ҳаракати буюк Эрон халқи назарида ва дунёнинг уйғонган виждонлари ва мустақил ҳукуматлари ҳукмида қораланган ва қабул қилиб бўлмасдир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ