Эрон ТИВ раҳбари: Исроил режими минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдиддир
(last modified Sat, 17 Dec 2022 11:22:58 GMT )
декабр 17, 2022 16:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Исроил режими минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдиддир
    Эрон ТИВ раҳбари: Исроил режими минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдиддир

Эрон ТИВ раҳбари сионистик режимни сохта ва ноқонуний режим ва минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун ўз твитида жиноятчи ва босқинчи сохта ва ноқонуний Исроил режимнинг юзлаб ядро каллакларига эга эканлигига тўхталиб, Тел-Авив муштарк минтақамиз хавфсизлигига жиддий таҳдиддир деб айтди. У шунингдек шубҳасиз, келажак Фаластиннинг олижаноб халқиникидир деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ўз твитида АҚШ, Англия, Франция ва Германияни сионистик режим жиноятларида шерик эканлигини таъкидлаб, бу режимлар айбланувчиларнинг ўрнида жавобгарликка тортилиши керак деб изоҳлади.

Бир неча кун олдин Эрон ТИВ матбуот котиби  дунё аҳли ҳар куни фаластинлик болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг сионист апартеид режими томонидан шаҳид этилиши, жароҳатлагани ёки асирга олингани ҳақида хабар қилганди.

Мазлум Фаластин халқининнг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик ишғолчи режимнинг  томонидан босим ва ҳужумларга учрамоқда ва бу сохта режим етакчилари халқаро форумларнинг сукунати туфайли кундан-кунга такаббурлашиб бормоқда.