декабр 19, 2022 15:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ўз қўшинлари билан ишончни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр
    Эрон ўз қўшинлари билан ишончни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр

Эрон ТИВ раҳбари Теҳронда бўлиб ўтган уччинчи мулоқот форумида Эрон қўшнилари ва Форс Кўрфази зоннасидаги давлатлари билан ишонч ўрнатиш ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бу йиғилишда, Эрон минтақадан ташқаридан хавфсизликни таъминлаш фикрларни бутунлай бекор қилиш ҳамда митақа мамлакатлари билан ҳамкорликда минтақада хавфсизликни ўрнатиш учун қўшни давлатлари шунингдек  Форс кўрфази зоннасидаги қўшнилари билан ишончни мустаҳкамлашга ва ҳар томонлама ва даражаларда ҳамкорлик қилишга тайёр деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон ҳукумати ҳар доим минтақада барқаролик асосларидан бири бўлиб минтақа ва бутун инсоният учун мшутарак таҳдид сифатида бўлган ИШИД террорчиларига қарши курашда олдинги сафда бўлганини эслатиб, мен АҚШнинг жиноятлари,  қотиллиги ва терроризмига қарши курашнинг икки буюк қаҳрамони яъне шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва шаҳид Абумаҳди Муҳандиснинг шаҳид бўлгани йиллиги арафасида уларни ёдга олишни истардим ва Эрон, Иироқ, минтақа ва дунё хавфсизлигини ҳимоя қилган буюк қаҳрамонлар хотирасини улуғлайман деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек, Украина урушига ҳам тўхталиб бу инқироз бошидан бери Эрон фаол бетарафликни қабул қилиб, куч ишлатишдан воз кечиш ва низони сиёсат ва мулоқот орқали ҳал қилишни таъкидлади. У сўзларининг бошқа қисмида, Европа инқироздан узоқда бўлган АҚШ сиёсати учун товон тўламоқда деб қайд этди.

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон Ислом республикасининг инқироз тарафларидан бирига қурол-яроқ ва учувчисиз учоқлар етказиб бергани ҳақидаги иддаонинг асоссизлигини яна бир бор маълум қилди.

Ғарб давлатларидан миллиардлаб долларлик қуроллар Украинага урушни давом эттириш учун кириб келган бир пайтда, қурол жўнатиш ҳақидаги шов-шув Ғарбнинг Украинада уруш ва зўравонлик алангасини ёқиб юбориш жараёнини яширишдан бошқа мақсади йўқ деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари Афғонистондаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб, босқичиларнингбу мамлактада  20 йиллик бўлиши сабрли афғонистонликлар учун хавфсизлик, иқтисодий ва фаровонлик инфратузилмасини яратиш борасида ҳеч қандай натижа бермади ва ҳозир Афғонистон халқи мутлақо ноўрин ва ташвишли шароитларда яшамоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ