декабр 20, 2022 15:10 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари:: Шоҳчероғдаги террорчилик ҳодиса, иккиюзламачи ва қора қалбли АҚШнинг шарманда бўлишига сабаб бўлди
    Инқилоб раҳбари:: Шоҳчероғдаги террорчилик ҳодиса, иккиюзламачи ва қора қалбли АҚШнинг шарманда бўлишига сабаб бўлди

Эрон Ислом Инқилоби оилий раҳнамоси Аҳмад Бин Мўсо -Шоҳчероғ /а/ нинг муқаддас зиёртгоҳида содир бўлган террор ҳодиса шаҳидларининг оилалари билан учрашувида бу фожеали воқеани иккиюзламачи ва қора қалбли АҚШнинг шарманда бўлишига сабаб бўлганини эслатдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда муқаддас Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир бўлган террорчилик воқеани қалбларда қайғуга сабаб бўлгани аммо Эрон тарихида абадий қолишини таъкидлаб, бу жиноят  бу ёвузлик пардаси ортидаги томонларнинг  айниқса ИШИДни яратган  АҚШ режимининг  шармандаликига сабаб бўлганини қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий  бу учрашувда зиёратчиларнинг шаҳид этилиши бошқа террор воқеалардан фарқли ва душманларнинг шармандаликига сабаб бўлган ҳодиса сифатида баҳолаб,   бу жиноятда қотил ва хоинлардан ташқари ИШИД террорчи гуруҳнинг асосий тарфдорлари ва уни ташкил этганлари ҳам шерикдир. Улар шунчалик ёлғончи, шарманда, мунофиқ ва қора қалбга эгаларки, сўзда инсон ҳуқуқлар байроғини кўтарсалар ҳам амалда хавфли террорчи гуруҳларни тузадилар деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шунингдек маданият ва санъат муассасалари Ошуро каби бу буюк воқеа ва бошқа тарихий масалага эътибор қаратиб келажак авлодларга етказишлари зарурлига тўхталиб ўтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари маданият ва оммавий ахборот воситалари бу воқеа ва бошқа тарихий масалалар юзасидан бадиий асарлар яратишни тавсия қилиб, ОАВ ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича биз  Ислом Инқилоби  воқеалари ва тарихи, душманлар жиноятлари билан боғлиқ масалалар хусусида етарлича иш олиб борганимиз йўқ, шунинг учун ёш авлодимиз ўтган воқеалар, жумладан мунофиқлар жиноятлар ҳақида кўп маълумотга эга эмас  деб  баён этдилар.

Эслатиб ўтамиз 26 -октябрь эслатиб ўтамиз ўтган чоршанба куни Эроннинг Шероз шаҳридаги Имомзода Шоҳчероғ (а.с.) муқаддас зиёратгоҳида содир этилган теракт оқибатида камида 15 киши шаҳид бўлди ва 30 киши яраланган. Бу терактни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ёрлиқ