Ҳазрат Фотима /с/ шаҳодат кунлари муносабатида барчангизга тасаллият билдирамиз!
Бугун сешанба 2022-чи йил 27 декабрь, ҳижрий-қамарий 1444 йил жимодиюссоний ойининг 3 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санага тўғри келади.
Ҳазрат Фотима /с/ меҳрибонлик, поклик ва эзгу фазилатлариниг намунаси бўлган ушбу буюк шаҳодати кечасида Эрон ислом жумҳуриятининг мусулмон халқи мотам маросимларини ўтказишади.
Пайғамбар /с/ авлодлари яъни аҳли байт ва исмат пайравлари Эроннинг турли минтақаларидаги масжидлар, ҳусейниялар айниқса муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ нинг малакутий ҳарамарига бориб расули акрам /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро шаҳодат топган кунида мотам тутиб азо маросимларини ўтказишади.
Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ беъсатининг 3 чи йили жимодиюссоний ойининг 20 чи кунида Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келгандилар.
Ушбу буюк аёл болалигидан ўз падари бузургворлари Ҳазрат Муҳаммад /с/ қарамоғи, ҳидоятлари ва тарбияти билан илоҳий маърифат билан танишдилар.
Ҳазрат Фотимаи Заҳро уша вақтдаги золим ҳокимлариниг зулм истибдоди ҳамда падари бузургворларининг вафотидан кейин дучор бўлган ранж ва қайғу натижасида /айрим ривоятларга кўра ҳижрий- қамарий 11 чи йил жимодиюлаввал ойининг 13 куни ва бошқа ривоятларга қараганда жимодиюссоний ойининг 3 санасида/ 18 ёшида шаҳид бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат кечаси билан би вақтда Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иштирокида Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида мота маросими ўтказилди.