Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Фотима /с.а/ нинг мотам маросиминиг биринчи кечаси ўтказилди
(last modified Sun, 25 Dec 2022 06:33:00 GMT )
декабр 25, 2022 11:33 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Фотима /с.а/ нинг мотам маросиминиг биринчи кечаси ўтказилди
    Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Фотима /с.а/ нинг мотам маросиминиг биринчи кечаси ўтказилди

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ва халқнинг бир гуруҳи иштирокида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ шаҳодат топанлигининг йиллиги маросмининг биринчи кечаси бўлиб ўтди.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси матбуот хизматининг хабар  қилишича,  Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат топган мотам маросиминиг биринчи кечасида Халқаро Қуръон қорийси Ҳусейн Фардий  Қуръони каримдан оятлар ўқиб  шунингдек Ҳужжатулислом Сиддиқий ҳам нутқ сўзлади.

Ҳазрат Фотима /с.а/  шаҳодатининг мотам маросимида Муҳаммадризо Тоҳирий ҳам  марсияхонлик қилди.

Жорий йил коронавирус касалигини камайгани ва шу билан бирга соғлиқни сақлаш қоидаларига риоя қилишни давом этириш зарурлиги сабаб Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида мотам маросими чекланган миқдордаги азодорлар жумладан шаҳидлар оилалари иштирокида бўлиб ўтди.

2022-йил  27- декабр  сешанба куни ёки ҳижрий-қамарий 1444-йил Жимодиус-соний ойининг 3 -санаси Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /са/нинг суюкли қизи ва -шиа мусулмонларининг биринчи имоми Амиралмуъминин Али /а/нинг рафиқаси Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/нинг шаҳид бўлгани йиллигига тўғри келади

Ёрлиқ