Евроосиё мамлакатлари ўртасида валюта-молиявий ҳамкорликни кеншайтириши таъкидланди
Эрон Иқтисодиёт вазири пул-молиявий ҳаморликни кенгайтириш ва Евроосиё давлатларидаги молиявий жиноятларига қарши курашни таъкидлади.
Эрон Иқтисодий ишлар ва молия вазири Эҳсон Хонзодий, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши вазифалар ва қонунларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими чоғида, Эрон пресс ахборот агентлигига берган интервьюсида, Эрон қўшнилари ва Евроосиё давлатлари билан валюта -молия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилиб, хорижий соҳада Эрон Иқтисодиёт вазирлигининг Молиявий ахборот маркази қўшни давлатлар айниқса Евроосиё давлатлари билан яхши меморандумлар тузди, бу эса молиявий жиноятлар содир бўлишини мақбул даражада туширишига олиб келишига умид қиламан деб изоҳлади.
Кеча 26 декабрь куни Эрон Иқтисодиёт вазирлигининг Молиявий ахборот маркази Эрон иқтисодий хавфсизлик полицияси, Эрон суд тизими, Эрон Хавфсизлик вазирлиги ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси хавфсизлик бўлинмаси томонидан имзоланган бу меморанудмнинг мақсади, терроризмни молиялаштиришдан ва жиноий даромадларни легаллашитирадиган ва бу каби жиноятларни аниқлашни тезлаштириш ва ўз вақтида чора кўриш учун мамлакатнинг барча иқтисодий тизимлари ва назорат органларининг имкониятларидан фойдаланишдир.