Январ 02, 2023 16:44 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: илмий тараққиёт ва билим чегараларини кесиб ўтиш масаласи унутилмаслиги керак
    Инқилоб раҳбари: илмий тараққиёт ва билим чегараларини кесиб ўтиш масаласи унутилмаслиги керак

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоаси Европадаги ислом талабалари уюшмалари иттифоқи марказий кенгаши аъзолари билан учрашувда илм-фан тараққиёти ва илм сарҳадларини кесиб ўтиш масаласини унутмаслик керак деб буюрдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий  раҳнамоси, Оятуллоҳ Хоманаий Европадаги ислом талабалари уюшмалари иттифоқи марказий кенгаши аъзолари билан учрашуда исломий  уюшмаларни Эрон Ислом республикасининг хазиналаридан бириг экналиги ва уларнинг ўзига хос вазифлари борлигига ишора қилиб, собит қадамни давом эттириш, атрофидаги муҳитга таъср ўтказиш ва ислом Республикасининг янги мурожаатини тушунтириш ислом бирлашмаларининг зарурий вазифаларидин биридир деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда Европадаги Исломий талабалар уюшмалари иттифоқи асосчиларидан бири бўлган марҳум Ҳужжатул ислом вал муслимин доктор  Эжаий хотирасини улуғлаб, янги ва инқилобий қарашларга бўлган ёш талабалари фаолиятии юқори баҳоладилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида Исломий бирлашмалар аъзоларининг фикрий ва имоний асосларини мустаҳкамлаш, ҳамда атрофидаги муҳитга таъсир ўтказиш икки мақсад билан тузилган эди, лекин хориждаги исломий бирлашмаларнинг яна бир миссияси бор, яъни  Эрон Ислом республикасининг асосий ва марказий асосларни  таништириш деб қўшимча қилдилар.

Ул Зот шунингдек Эрон Ислом республикаси  тамойиллари, жумладан республика ва ислом ўртасидаги боғлиқликни тушунтиришни асосий эканлигига тўхталиб, Ислом республикасининг янги мурожаати шундан иборатки, ҳукуматни шакллантиришда халққа таъсир қилишдан ташқари диний ва эътиқод тамойиллари ҳам самаралидир деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари тамойил ва асосларини сақлаб қолган ҳолда исломий уюшмаларнинг янгиланишини бугунги кун шароитининг яна бир талаби сифатида баҳолаб айрим тамойил ва тушунчалар барқарор ва доимийдир, масалан, адолат тамойили минг йиллар давомида мавжуд бўлиб эскирмайди, бироқ адолатни амалга ошириш шаклида ўзгартириш ва янгилик киритиши имконияти мажуд деб изоҳладилар.

Ул Ҳазрат илм -фан ва илмий тараққиёт масаласини сўнгги йилларда мамлакатнинг умумий муҳокамаси сифатида баҳолаб, Европадаги Ислом талабалар уюшмаларининг жорий конференциясида илмий йиғилиш ўтказиишини таъкидлаб, илм-фан тараққиёти ва билим чегараларини кесиб ўтиш масаласини унутмай, диний ва инқилобий жиҳатларга эътибор бериш масаласи илм-фан тараққиётини эътиборсиз қолдиришга олиб келади деган тасаввур қилмаслик зарур деб хулоса қилдилар.

Ёрлиқ