Январ 19, 2023 12:20 Asia/Tashkent
  • Европарламентининг Эронга қарши баёноти ортидан Амир Абдуллоҳиён ва Жозеф Боррел телефон орқали суҳбатлашдилар
    Европарламентининг Эронга қарши баёноти ортидан Амир Абдуллоҳиён ва Жозеф Боррел телефон орқали суҳбатлашдилар

Ервопа парламентининг Эрон Ислом республикасига қарши интервенсион ва ноананавий резолюциясини эълон қилинганидан кейин, Эрон ТИВ раҳбари ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсати олий вакили телефон орқали мулоқот қилди ва фикр алмашади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрн ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатда Европарламентнинг эмоционал ёндашувини кескин танқид қилиб уни ноўрин ва нотўғри деб атади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида "афсуски Европа Парламентининг Эронга қарши ҳиссий, қаттиқ ва нопрофессионал резолюция лойиҳасини чиқариш сиёсий мантиқийлик ва маданияга зиддир" деб изоҳлади.

Абдуллоҳиён Европа парламентининг Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусини террорчиликда айблаш ҳаракати Европанинг ўз оёғига ўқ узишнинг бир тури эканлигини таъкидлаб,  Эрон давлати бир неча бор Ислом Инқилоби соқчилар корпуси расмий ва ҳукумат ташкилоти сифатида  Эрон ва минтақа хавфсизлигини таъминлашда  хусусан терроризмга қарши курашда катта ўринга эга бўлганини эълон қилган деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон парламентининг қонуний ва кучли муносбатларига ҳам тўхталиб, Европарламенти уларнинг ҳиссий хулқ -атворининг Европага салбий оқибатлари ҳақида ўйлашдан ва дипломатия, конструктив ҳамкорлик ва рационаллик йўлида эътиборр қртиш ҳақида огоҳлантирди.

Эрон ТИВ раҳбари дипломатия оламида ўзаро хавфсизликни ҳурмат қилиш, таҳдидлар ва нодўстона ҳаракатлар тилига эргашиш ўрнига ўзаро ишончни ошириш зарур деб таъкидлади.

Жозеф Боррел ҳам бу суҳбатда гарчи Европа Парламенти бутунлай мустақил институт бўлса-да, бу институт томонидан чиқарилган резолюциялар  ижро этувчи кучга эга эмас ва фақат Европанинг ташвишларини акс эттиради деб маълум қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси ядровий келишув бўйича олиб борилаётган дипломатиядан мамнунлигини билдириб, Эрон Ислом Республиаси билан келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини қайд этди.

Ёрлиқ