Раисий: Аёлларга восита сифатида қараш барбод бўлишга маҳкум
Эрон ислом республикаси Президент аёлларни жамиятда четга суриб қўймаслик ва яккаланиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади ва шундай деди: Ғарб давлатлари ва сиёсатчиларининг аёлларга нисбатан ўта қолоқ қараш ва аёлларга восита сифатида қараш муваффақияцизликка маҳкум ва рад этилган.
Саййид Иброҳим Раисий пайшанба куни кечқурун Халқаро нуфузли аёллар конгрессида иштирок этган юқори мартабали амалдорлар билан учрашувда Эрон Ислом Республикасининг турли мамлакатларнинг нуфузли аёлларига мезбонлик қилишидан мамнунлигини билдирди ва шундай деди: Умид қиламанки, ушбу йиғилишда иштирок этаётган аёллар умумий фикрлаш, муштараклик ва уйғур фикрлаш билан дунёдаги аёллар ҳуқуқларини рўёбга чиқариш йўлида қадам ташлай оладилар.
Президент, шунингдек, ушбу йиғилишда иштирок этаётган аёллар Эрон Ислом Республикаси Ислом инқилобидан кейин хотин-қизлар ҳуқуқлари ва жамиятда аёлларга эътиборни кучайтириш борасида тўпланган қимматли тажрибалардан фойдаланиб, ушбу учрашувда самарали шериклик ва ҳамкорликни йўлга қўйишларига умид билдирди.
Бу учрашув ва музокаралар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик йўлларини очиши мумкинлигини таъкидлаган Раиси, қўшимча қилди: Эркаклар ва аёллар яратилишга кўра бир-биридан фарқ қилади, лекин инсонийлик асосида эркак ва аёл ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Саййид Иброҳим Раиси инсоний юксакликка эришишда эркак ва аёлнинг фарқи йўқлигини, ким бу йўлда кўпроқ ҳаракат қилса, ахлоқ, маънавият ва инсонийлик чўққиларига етишини таъкидлади.
Аёллар муҳим рол ўйнамаган бирон бир муҳим тарихий воқеани кўрмаётганимизни айтган Раисий, бунга ойдинлик киритди: Аёллар жамиятда четга қўйилмаслиги ва яккаланиб қолмаслиги керак.
У қўшимча қилди: Аёлнинг тўғри таърифи шундаки, эркак ҳам, аёл ҳам инсондир ва ҳатто эркакларга ҳам таъсир қиладиган аёллар бор.