Эрон Афғонистондаги террористик амалиётни қоралади
-
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Афғонистон пойтахтининг Деҳмазанг минтақасида амалга оширилган террорчилик амалиётини маҳкум этди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шанба куни Афғонистон фуқароларидан ўнлаб кишининг қурбон бўлиши ёки жароҳатланишига сабаб бўлган террористик амалиётни маҳкум этди.
Эрон Радио ва телевидениесининг хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий шанба куни Кобулда амалга оширилган террористик амалиётни инсониятга қарши ва ноисломий деб атаб, терроризм, экстримизм ва бегуноҳ халқларнинг жонини хатарга солиш доимий равишда ва ҳамиша ва ҳар қаерда оқлаб бўлмайдиган ва маҳкум этилган иш эканлигини айтди.
Кўплаб маротаба эълон қилганимиздек, барча мамлакатлар ва жаҳон ҳамжамиятчилиги ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашувсиз бу машъум жараённи илдизидан қуритиш имконсиздир, дея қўшимча қилди Баҳром Қосимий.