Эрон ТИВ раҳбари Тошкентга борди
Январ 24, 2023 10:28 Asia/Tashkent
Бугун эрталаб Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Тошкентга сафар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тошкентга борган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиённи Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари кутиб олди.
Эрон ТИВ раҳбари сиёсий делегация бошчилигида ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ТИВ раҳбарларини навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Теҳрондан Тошкетга борганди.
ЭКО ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлариниг йиғилиши йилига бир марта ва ЭКО раҳбарларининг саммити эса икки йилда бир марта ўтказилади.