Абдуллоҳиён Тошкентдаги ЭКО саммитида: тўғри йўл-дипломатия, конструктив ҳамкорлик ва рационалликка эътибор қаратишдир
(last modified Tue, 24 Jan 2023 08:30:16 GMT )
Январ 24, 2023 13:30 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён Тошкентдаги ЭКО саммитида: тўғри йўл-дипломатия, конструктив ҳамкорлик ва рационалликка эътибор қаратишдир
    Абдуллоҳиён Тошкентдаги ЭКО саммитида: тўғри йўл-дипломатия, конструктив ҳамкорлик ва рационалликка эътибор қаратишдир

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоиҳён Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳарларининг 26-йиғилишида тўғри йўл дипломатия, контруктив ҳамкорлик ва рационалликка эътибор қаратиш эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бу йиғилишда Европарламентнинг интервенсион ва ноананавий резолцияси чиқарилганини қоралаб, шубҳасиз бундай эмоционал ҳатти-ҳаракатларнинг салбий оқибатлари Европа учун  қиматга тушади шунинг учун тўғри йўл дипмломатия, контсруктив ҳамкрлик ва рационалликка эътибор қаратишдир деб эълон қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек илоҳий динларнинг муқаддаслигига нисбатан ҳақоратли саъй-ҳаракатларни айниқса Қуръони каримнинг ҳақоратланишини қоралаб, Ғарб ҳукуматларини сўз эркинлиги номи остида уни қўллаб-қувватлагани ҳар қандай ҳолатда ҳам мақбул эмас деб изоҳлади.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ЭКО аъзолари ўртасида минтақалараро савдони ривожантириши кераклигини таъкидлаб, барча аъзолар минтақавий даражада савдони эркинлаштириш бўйича музокарларани  қўллаб-қувватлаши ва бошланишида иштирок этиши зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари яна энергетика масаласи ва унинг жаҳондаги аҳамиятини тилга олиб дунё ва минтақадаги ҳозирги энергия хавфсизлиги инқирози энергия истеъмол қилувчи мамлакатларнинг кутилмаган заифлигини яққол очиб берди ва экологик зона эса энергия ишлаб чиқарувчи ва энергия истеъмол қилувчи мамлакатлар ўртаидаги ҳамкорлик моделига айланиши мумкин деб баён этди..

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Афғонистон масаласига ҳам ишора қилиб,бу давлат катта ЭКО оиласиниг жуда муҳим аъзоси ва бир қисми эканлигини таъкидлаб,  шубҳасиз Афғонистонда инклюзив ҳукуматнинг яратилиши нафақат ёрдам дастурлари ва мамлакатни қайта тиклашга ёрдам беради, балки,минтақа учун террористик операциялар, қочқинлар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ таҳдидларни камайтиради деб изоҳлади.

Ёрлиқ