Инқилоб Раҳбари бир қатор Европа давлатларида Қуръони каримга нисбатан ҳақоратларни кескин қораладилар
(last modified Thu, 26 Jan 2023 06:54:31 GMT )
Январ 26, 2023 11:54 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари бир қатор Европа давлатларида Қуръони каримга нисбатан ҳақоратларни кескин қораладилар
    Инқилоб Раҳбари бир қатор Европа давлатларида Қуръони каримга нисбатан ҳақоратларни кескин қораладилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Европанинг бир қанча давлатларида Қуръони каримнинг ҳақорат қилинганига жавобан, Қуръонни сўз эркинлиги шиори билан ҳақорат қилишдан зўравон қудратларининг ислом ва Қуръонга қарши позициясини яққол кўрсатади деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси асарларини нашр этиш ва сақлаш идораси ахборот сайти раҳарнинг Твиттерр саҳифасида  Европанинг бир  қанча давлатларида Қуръони каримга  нисбатан ҳақорат қилингани бўйича Инқилоб раҳбари позициясини эълон қилиб. сўз эркинлиги шиори билан Қуръони каримга нисбатан ҳақорат қилиш  зўравон қудраларни ислом ва Қуръонга қарши душманлигини кўрсатмоқда деб ёзди.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу мақола давомида  зўравон қудратларнинг фитнасига қарамай, Қуроъни карим кундан-кунга машҳур бўлиб бораётгани ва келажак исломга тегишли экани ҳамда  Муқаддасликларни ҳақорат қилиш, нафрат тарқатишдек нопок сиёсатга қарши дунёнинг барча эрксевар инсонлар  мусулмонлар билан бирга бўлишлари керак деб эълон қилдилар.

Эслатиб ўтамиз Даниядаги ўта ўнг партия раиси Расмус Палуден Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси яқинида кучли полиция қўриқлаши остида Қуръон нусхасини ёқиб юборди.

Палуданнинг бу ҳаракати мусулмонлар ва ислом давлатлари томонидан қаттиқ қораланди ва ҳукумати ҳам бу ҳаракатнинг олдини олмагани учун танқидга учради.

Эрон Ислом Республикаси,Туркия, Миср, Қувейт, БАА, Мисрдаги Ал-Азҳар, Бутунжаҳон мусулмон улаолари ассамблеяси, Қатар, Саудия Арабистони, Индонезия,Марокаш, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши, Ливаннинг Ҳизбуллоҳи, Ҳамас, ва Фаластин исломий жиҳод ҳаракталари,  ушбу ноинсоний ҳаракатга қарши позиция тутган ва уни маҳкум қилиб буни такрорланмаслиги ва айбдорларини жазолашни талаб қилган давлатлар эдилар.