Иброҳим Раисий: Қуръони каримни ҳақорат қилиш барча динларни ҳақорат қилишдир
Эрон президенти Қуръони каримни ҳақорат қилишни, барча илоҳий динларга нисбатан ҳақорат деб ҳисоблади.
Бир қатор экстремистик гуруҳлар Стокголмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръони каримга ўт қўйди.
Эрон Ислом республикаси президенти бугун 29-Миллий номоз йиғилишда эркинлик бешиги эканлигини иддао қиладиган Европада Қуръони каримга нисбатан қилинган ҳаракатни қоралаб, Қуръони карим ва Аллоҳниг энг яхши ижоди яъни пайғамбар /с/ ни ҳақорат қилиш аслида барча иброҳимий динларни ва инсоинятни ҳақорат қилишдир деб эълон қилди.
Иброҳим Раисий сўз эркинлиги номидан қилинган бундай ёвузлик ва хунук нарса аслида инсониятга нисбатан энг ёмон ҳақорат эканлигини баён этиб, бутун дунёда бу ҳаракатни ҳеч ким қабул қилмайди чунки бу инсоният жамиятида сўз эркинлигига зиддир ва Қуръон ва илоҳий динларни ҳақорат қилиш қабабул қилиб бўлмайдиган ва ёвуз ҳаракат ҳисобланади деб маълум қилди.
Эрон президенти европаликларнинг инсоният ва мусулмонларга қарши жиноятарга тўхталиб ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси бўлганини иддао қиладиган европаликла айбланувчи позициясиида жамоатчилик ва мусулмонлар олдида жавоб бериши керак деб изоҳлади.