Эрон ТИВ Озарбойжон республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби Озарбойжон республикасининг Теҳрондаги элчихонаси кираверишида афсуски бир кишининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳаракатни кескин қоралади.
Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича бугун бу вазирлик матбуот котиби Носир Канъоний Чофий бу ҳужумда ҳалок бўлган шахснинг аҳл оиласи ҳамда Озарбойжон респиблкаси ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдириб, полиция ва хавфсизлик кучлари зудлик билан аралашиб ҳужумчини қўлга олди деб изоҳлади.
Эрон Ислом республикасининг ТИВ матбот котиби ўз сўзларида, Эрон сиёсий ва хавфсизлик идораларининг махсус буйруғи билан ушбу ҳаракатнинг ўлчовлари ва ҳужумчининг мақсадини аниқаш учун масала юқори даражадаги устуоврлик ва нозиклик билат текширилмоқда деб эълон қилди.
У шунингдек тегишли орган ва муассасалар томонидан ўтказилган дастлабик тергов натижалари босқинчининг шахсий мақсдаини кўрсатиб зудлик билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва суд идоралари етиб келганлиги сабаб ОАВга хабар ва тахминларни чоп этишдан воз кечиши тавсия этилган деб қайд этди.
Эрон ТИВ мтабко котиби батафсил маълумот тергов жараён якунланганидан кейин эълон қилинади деб маълум қилди.
Бугун жума куни эрталаб Озарбойжон республикасининг Теҳрондаги элчихонаси олдида Пройд-Pride русумли автомашина тўхтади ва қурол ишлатиб элчихона биносига кирганди. Бу шахс элчихонага ҳужум қилганидан сўнг, Озарбойжон республикаси элчихонасининг бир киши ҳалок бўлди ва 2 нафар яраланди.
Теҳрон жиноий ишлар прокуратураси раиснинг сўзларига кўра, дастлабки терговлар бу шахс Озарбойжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига шахсий ғараз билан ҳужум қилганини кўрсатмоқда.