Январ 29, 2023 16:26 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: агар Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши чора кўрилса, Эрон қаттиқ жавоб қайтаради
    Эрон ТИВ раҳбари: агар Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши чора кўрилса, Эрон қаттиқ жавоб қайтаради

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Эроннинг самарали бошқарув органидир ва бу органга санкция қўйилганида Эрон қаттиқ жавоб қайтаради деб таъкидлади.

Европарламент 18-январь куни Эронга қарши сўнгги чора -тадбирлари ва Эрон ишларига аралашиш позициясини давом эттириб, Эронга қарши режани маъқуллади ва Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусини " террорчи гуруҳлар" деган рўйхатга киритишга чақирди. Евопарламентниг резолюциялари мажбурий эмас ва фақат қарорда Европа Кенгашига таклиф қилинган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Эрон парламентининг санкцияланган 4 нафар  аъзоси билан учрашувда, Европарламентнинг шундай қарор қабул қилиб шундай ҳаракатга киргани уларнинг Эроннинг ички муҳити ва ҳатто хориждаги эронилклар ҳақида тўғри тушунишга эга эмаслигини кўрсатади деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек, Европа Иттифоқи расмийларига агар сиз Эроннинг самарали бошқарув органи ва Эроннинг расмий ҳарбий сектори бўлган Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси бўйичатаъсир кўрсатадиган бирон-бир чора  кўрсангиз бунга Эрон жиддий ва қатъий жавоб қайтаришини айтдик деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Европа давлатлари ўз аҳволи ва заиф томонларини тўлиқ билади. Европарламентда Ислом Инқилоби соқчилар корпусини санкция қилиш бўйича мажбурий бўлмаган қарор қабул қилинганидан сўнг Европа Иттифоқи вазирлар кенгашида кўплаб муҳокамалар ўтказилди ва улар олов билан ўйнай олмайдигани ва иккинчи сенарияни давом эттира олмайдигани деган хулосага келишди ва ниҳоят санкциялар рўйхатига бир қанча одамларни жумладан Ислом парламенти кенгаши вакилларини киритдилар деб изоҳлади.

Жорий йилнинг 23 январь куни Европа Кенгаши Эроннинг 37 нафари шахс ва муасассани санкқиларга қўшди.

Ёрлиқ