Январ 31, 2023 14:46 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: душманларнинг барча фитналарига қарамай, Ислом Инқилоби дунёда янада кўпроқ намоён бўлмоқда
    Эрон президенти: душманларнинг барча фитналарига қарамай, Ислом Инқилоби дунёда янада кўпроқ намоён бўлмоқда

Эрон президенти сўзлаган нутқида, Эрон Ислом Инқилоби Имом Хумайний /р.а/ раҳбарлигида барча фитна ва душманликларга қарамай омон қолди ва дунёда кўпроқ намоён бўлмоқда деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Эрон Ислом респубикаси асосчиси идеялари билан аҳдни янгилаш маросимида сўзлаган нутқида, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг ихлос ва солиҳлиги билан халқнинг Ислом Инқилобига бўлган садоқат ва муҳаббати кенгайиб борди ва Ислом Инқилоби ғалабасидан 44 йил ўтиб, бу Инқилоб барча фитна ва ва душманликларга қарамай, дунёда янада кўпроқ намоён бўлди деб изоҳлади.

Эрон президенти ўтган қирқ йил ичида Инқилоб ва Имом Хумайний /р.а/ нинг қимматли меросини йўқ қилиш учун кўплаб фитналар бўлганини эслатиб, Имом Хумайний /р.а/ халққа иймон кенлтирди  ва бугун халқ иродаси ва истаги устувор бўлиши керак деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти шунингдек халқнинг Ислом Инқилобига содиқлиги ва боғлиқлигига тўхталиб, халқнинг бу боғлиқликнинг белгиси Инқилобни сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш учун жонини фидо қилган шаҳидлардир деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий ва Эроннинг 13 -ҳукумати аъзолари бугун эрталаб Фажр даҳасининг йиллиги арафасида Эрон Ислом республикаси асосчисининг ғоялари билан аҳд паймонларини янгиладилар.

Эртага чоршанба куни  ҳижрий-шамсий 1401-йилнинг 12-баҳман куни милодий 2023-йилнинг 1-феврарь,  Эрон Ислом Инқилоби Муборак Фажр даҳаси  бошланишининг санасига тўғри келади.

Ёрлиқ