Эрон Ислом Инқилобининг Фажр ўн кунлиги бошланди
(last modified Thu, 01 Feb 2024 06:46:00 GMT )
феврал 01, 2024 11:46 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Инқилобининг Фажр ўн кунлиги бошланди
    Эрон Ислом Инқилобининг Фажр ўн кунлиги бошланди

Бугун пайшанба ҳижрий -шамсий 1402 йил баҳман ойининг 12 чиси, милодий ҳисоб билан 2024 йил февраль ойнинг 1 куни Эрон ислом жумҳуриятида Фажр муборак даҳасининг бошланиши кунидир.

Айтиш керакки бундан  45 йил аввал Эрон Ислом республикасининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин халқнинг қизғин кутиб олиниши ўртасида 1979 чи йилнинг 1-чи февралида қайтиб Эронга келишганди.

Имом Хумайний /р.а/ нинг 15 йил сургунликдан қайтиб келгач ўша йилнинг яъни ҳижрий-шамсий 1357 йилнинг 22 баҳман кунида /милодий 1979 йил 11 февралида/ Эронда Ислом Иниқлои ғалаба қозонди.

Шу сабабли  12 баҳман куни / 31 январь/ ёки Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга қайтиб келгани санадан 22 баҳман- Эронда Ислом Инқилобини ғалаба қозонган кунигача  Фажр даҳаси деб номланган.

Кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республикаси асосчиси Ҳазрат Имом Имом Хумайний /р.а/ нинг муқаддас зиёратгоҳига ташриф буюриб, Имом Хумайний /р.а/ нинг муқаддас зиёратгоҳи ва ҳарамига фотиҳа ўқиб Эрон Ислом Инқилобининг буюк асосчиси хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Кеча тонг пайтида ҳам Муборак Фажр ўн кунлиги ва Ислом Иниқлоби ғалабасининг 45 йиллиги арафасида бутун Эрон мактабларида ир вақтнингг ўзида " Ислом Инқилоби қўнғироғи" жаранглади.