Эрон ТИВ раҳбари: АҚШнинг санкция сиёсати барбод бўлишга маҳкумдир
Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Аамир Абдуллоҳиён АҚШнинг бир томонлама санкциялар ва зўравонлик сиёсатини қоралаб мувафаққиятсизликка учраганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча эрталаб кубалик ҳамкасби Бруно Родригес билан учрашувида 2022 йил июль воқеалари санкциялар қуролларини кўрсатиш самарасиз ва АҚШ томони исённи қўзғатиш орқали ўзининг ёмон мақсадларига эришмоқда деб айтди. Абдуллоҳиён ўз сўзларида икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг муҳимлигини ҳам қўшимча қилди.
Куба мамлакати ТИВ раҳбари Эрон делегациясининг ушбу учрашувда Гаванада қатнашини олқишлади ва бу сафарни Кубага ҳар томонлама иқтисодий блокадага қарши Эроннинг позициясини қадрлаш фурсати сифатида баҳолади.
Куба ТИВ раҳбари Родригес шунингдек Эронга қарши бир томонлама санкциялар ва Эрон ишларига аралашишни қоралашда давом этди ва Куба барча давлатларини тинч ядровий энергия олиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
Бу учрашувда томонлар икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувдан олдин Амир Абдуллоҳиён Куба президенти Мигел Диаз Канел билан учрашиб мулоқот қилди.