Бишкекда ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари саммити якунланди
ШҲТга аъзо мамлакатлар бош вазирларининг 15 чи саммити 10 та ҳамкорлик ҳужжатни имзоланиши билан ўз ниҳоясига етди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри мезмонлиги билан куни кеча пайшанба куни ўтказилган ушбу саммит раиси ва Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жеенбеков аъзо мамлакатлар ўртасида банк ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда транспорт ва юк ташиш соҳаларининг потенсиалларидан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Саммит якунида томонлар 10 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.
Мазкур ҳужжатларга қўшимча ШҲТ бош вазирлари кенгаши саммитида аъзо мамлакатлар масъуллари ўртасидаги иккитомонлама ва учтомонлама учрашувларда ҳам 15 чи саммитининг эътиборга сазовор томонларидан эди.
Иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш каби масалаларни муҳокама қилишига илова аъзо давлатлар ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорликларни мустаҳкамлаш мавзуси ҳам Бишкек саммитида кўриб чиқилаган муҳим масалалардан эди.
Ўтган йили Хитойнинг Женжуй шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ бош вазирларининг саммити ҳамда Бишкек саммитининг муҳим жиҳатарига этибор қаратиб, хавфисзлик ҳамкорликлар билан бир вақтда аъзо давлатлар ўртасидаги савдо- иқтисодий алоқаларини кенгайтирилиши бу ташкилотнинг биринчи галдаги мавзуларидан эканлигини пайқаш қийин эмас.
Бошқа таъбир билан айтганда Россия ва Хитой давлат раҳбарлари ШҲТнинг асосий ҳомийлари сифатида ушбу минтақавий ташкилот фаолиятини юксалтириш ва ижобий томонга ўзгартириш хусусан уни халқаро ташкитлотга айлантириб таъсирини бир неча баравар ошириш мақсадида янги аъзоларни бу ташкилотга қўшилишлари учун йўлни текислашга ҳаракат қилишларига қўшимча, ҳозирги аъзо мамлакталарни иқтисодий қудрати ва потенсиалини ошириш ва ҳам ҳар қандай сиёсий хавфсизлик, ижтимоий ва иқтисодий таҳдидларга қарши кураш олиб бориш учун ШҲТга аъзо мамлакталар географияси чорчубасида ушбу ташкилотни хавфсизлик қудратини ҳам оширишни назарга тутганлар.
Шу боисдан аъзо мамлакталар маъсулларининг босқичмабосиқ йиғилишлари учун иш дастури аниқланиб тақсимлаб қўйилган. Бу орада иқтисодий ҳамкорликларини илгаригиданда кенгайтириш масаласи ҳам ШҲТга аъзо мамлакатлар бош вазирлари саммитларини иш дастурида жой олмоқда.
ШҲТга аъзо давлатларни иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва аъзо ва назоратчи мамлакатлар фаолияти ва қатнашиши даражасини ошириш хусусан 14 саммитида халқаро арсаларда уларнинг фаолияларини кенгайтиришни таъкидлашгани, Бишкек саммитида қатнашган бош вазирларини аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларини янада кенгайтириш қарорига келишгани бу ташкитлотга аъзо давлатлар масъуларининг ҳардоимги йиғилишларида кўриб чиқиладиган муҳим масалар қаторида жой олмоқда.
Бишкекда ўтказилган сўнгги саммитида ҳам ушбу қоида ва қонундан мустасно эмас.
Афғонистонда ИШИД террорчилик ва такфирий гуруҳни фаолияти ёнида бу мамлакатда нотинчликларни авж олгани ва албатта Покистонда юз берган сўнги портлашлар ва терактларда ИШИД такфирий гуруҳининг қўли борлигини аниқлангани каби мавзулар, Шанхай ҳамкорликлар ташкилотига аъзо мамлакатларни ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришлари ва маълумотлар алмашишга алоҳида эътибор қаратиш қарорига келишганига сабаб бўлмоқда.
Айрим сиёсий ва хавфсизлик доираларни Афғонистон ва Покистон ҳудудларида террорчилик гуруҳларга қарши кураш олиб бориш учун Кобул ва Исломобод давлатлари пассив амал қилишмоқда деган хулосалари билан бир пайтда, Марказий Осиё давлат раҳбарларини минатқа республикаларида такфирий гуруҳлар нуфузи ва ҳузурига қарши кураш олиб бориш учун таъсирчан ва жиддий ҳамкорликларни йўлга қўйиш пайида бўлишгани назарга ташланмоқда
Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланиши тарафдори, деб айтди Бишкекда 3 ноябрда ШҲТга кирувчи давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов. Бу ҳақда Кун.ўз сайти хабар қилган
"Айни вақтда Ўзбекистон томонидан бизнинг ҳамкорларимиз – Хитой Халқ Республикаси, Россия ва бизнинг яқин қўшниларимиз, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, янги имкониятларни излаш ва бу масалалар бўйича ўзаро манфаатли ва ўзаро мос келувчи ечимларни топиш бўйича аниқ қадамлар кўрилмоқда", деб айтди Азимов.
Рустам Азимовнинг айтишича, Ўзбекистон барча ҳакмкорлари: ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар билан ҳам давлатлараро, ҳам минтақавий даражада доимий мулоқотни кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдори. Унинг айтишича, бу "ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун бош ҳаракатлантирувчи куч" ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон учун муҳим стратегик йўналишлар ШҲТнинг улкан транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини очишга қаратилган биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобланади.
"Ўзбекистон Марказий Осиёни Хитой ва Россия орқали Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё ва Европа билан самарали боғлайдиган, жумладан Хитойнинг ташаббуси доирасида "Ипак йўли иқтисодий камари"ни яратиш бўйича иқтисодий асосланган транспорт ва транзит йўналишларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди", деб айтди Азимов.
Азимов ШҲТнинг заиф жойларидан бири сифатида ШҲТ доирасида инвестицион фаолликни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали кўп томонлама механизмининг йўқлигини айтди.