Ислом Инқилоби ғалабасининг 22 йиллиги "баҳори" қиш фасл орасида нишонланмоқда
(last modified Sat, 11 Feb 2023 07:39:46 GMT )
феврал 11, 2023 12:39 Asia/Tashkent

Совуқ ҳавога қарамай Эрон Ислом Республикасининг халқи Ислом Инқилоби " баҳорининг" 44-йиллиги муносабати билан 22 баҳман юришида инқилобий ва эпик қатнашдилар.

Бугун шанба  2023-йил 11-феврал,  ҳижрий-шамсий 1401 йил  22 -баҳман куни Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 44-йилигининг кунидир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, қишнинг совуқ ҳавосида Теҳрон яшовчилари 22 -баҳман юришида қатнашиб ҳалигача исломий тузум ва Ислом Инқилоби ғоялари ва қадриятлаига содиқ эканликларини яна бир бор исботладилар.

Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрининг ғайратли ва инқилобий халқи Ислом инқилоби ғалабасининг 44-йиллиги муносабати билан бутун мамлакат билан бирга ўрнида туриб 22-баҳман юришида эпик ҳаракат кўрсатишди.

Айтиш керакки Машҳадда кечадан бери қор ёғиб, совуқ бўлди лекин совуқ ҳаво ҳар доим халққа таъсир қилмади ва Ислом Инқлоби ғалабасининг 44-йиллиги баҳори қишнинг мисли кўрилмаган шодлик билан бирга нишонланди.

Эроннинг жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг  шиа ва сунний халқлари бошқа эронликлар билан биргаликда яна бир достон яратиш учун миллий ва инқилобий саҳналарга чиқдилар. Улар ҳам бу совуқ ҳавода Ислом Инқиобини ҳимоя қилишда ўзиниг ёрқин  рекордларига янги рекорд қўшишга маълум қилдилар.

Эрон шимолидаги Мозандарон аҳолиси қишнинг нисбатан совуқ ҳавосига кўчаларга чиқиб, " Миллатимиз уйғоқ ва АҚШдан безордир", Ҳақорат қаршисида сукут сақлаш-хиёнат", "Ҳар бир мусулмоннинг сукути Қуръонга хиёнат", " Илдизсиз фитначилар билсин ки Эрон ҳеч қачон Дамашқ бўлмайди" " Ошўро уммати муросани қабул қилмайди" каби шиорлар билан  Ислом Инқилоби айниқса 44 -йиллигидаги бу буюк кунга содиқлигини кўрсатдилар.

Бутун Исломий Эронда бўлгани каби бир вақтнинг ўзида мамлакат ғарбидаги Курдистон вилоятининг ғайратли, инқилобчи ва доимо саҳнасида бўлиб белгиланган йўналишда иштиёқ билан иштирок этиб 22 баҳман куни юришини бошлаб юборди ва бу қишнинг совуқ ҳавосида бу маросим алоҳида илиқлик  бахш этди.

Бугун 22-баҳман юриши Эроннинг 38 минг қишлоқлари ва 1400 та туман ва шаҳарларида эрталаб соат  9:00 да (Теҳрон вақти билан)  бошланади ва  6000 нафар Эрон ва хорижий ОАВ вакиллар томонидан бу марш ёритилади.

Ёрлиқ