Эрон президенти: Теҳрон ва Пекин муносабатларининг кучайишии жаҳон хавфсизлигини мустаҳкамлашда самаралидир
(last modified Wed, 15 Feb 2023 08:05:58 GMT )
феврал 15, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Теҳрон ва Пекин муносабатларининг кучайишии жаҳон хавфсизлигини мустаҳкамлашда самаралидир
    Эрон президенти: Теҳрон ва Пекин муносабатларининг кучайишии жаҳон хавфсизлигини мустаҳкамлашда самаралидир

Эрон президенти Пекинда хитойлик ҳамкасби билан учрашувда, Теҳрон ва Пекин ўртасидаги алоқа дўстликни мустаҳкамлаш минтақа ва дунё хавфсизликига самаралидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Эрон Ислом республикаси президенти Хитой президенти Си Цзинпин билан учрашувда икки давлат ўртасидаи турли иқтисодий, савдо, илмий- техникавий ва маданий соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга урғу бериб,  Эрон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги кенг қамровлди ҳужжатнинг амалга оширилишини минтақада тинчлик ва барқарорликни барқаррлаштириш учун муҳим чора сифатида баҳолади.

Иброҳим Раисий Теҳрон ва Пекиннинг оғир кунларда дўст эканлигини, оғир дамларда дўстлик бошқа кунларда ҳам алоқаларни тезлаштириб, осонлаштиришни таъкидлаб, Хитой президентиниг Эроннинг ҳудудуий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва халқаро тизимда бир томонламаликка қарши туришга урғу беришини олқишлаб, дунёнинг турли минтақаларида хорижликларнинг аралашига қарши туриш зарурлигини  маълум қилди 

Эрон президенти Хитойнинг санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралардаиг ижобий ва конструктив ролини юқори баҳолаб, АҚШ томонидан келишувни бузганлиги ва Европа давлатларининг ўз мажбуриятлари бажармаганига ишора қилиб,  Ғарб давлатлар Эрон халқининг тараққиёт ва ривожланиш йўлида яна бир бор нотўғри ҳисоб-китобга дуч келишди ва улар Эрон халқини ҳар қачонгидан ҳам тараққиёт ва ривожланиш йўналишида бўлганидан ғафлатда эдилар деб қўшимча қилди.

Си Цзинпин Хитой ва Эрон муносбаталарининг ривожланишига тўхталиб, икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ҳужжатининг амалга оширилишини икки давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришда жуда самарали сифатида баҳолаб, Хитой давлати Эрон билан муносасабатларни ривожлантиришга қатъий ишонади деб эълон қилди.

Хитой президенти Ғарб давлатларнинг халқаро майдондаги бир томонлама ва золим ҳатти-ҳаракатларини танқид қилиб, афсуки бу давлатлар Совуқ уруш даврининг нотўғри ёндашувини талаб қилишда давом этмоқда ва бу халқаро меъёрларга глобал тинчлик ва хавфсизликка зарар келтирди деб изоҳлади.

Си Цзинпин ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб, бир томонламалик, чет эл аралашуви, минтақа ва  дунёда хавфсизлик ва барқарорликка қарши туриш зарурлигини таъкидлади.