феврал 20, 2023 15:42 Asia/Tashkent
  • Эроннинг савдони ривожлантириш ташкилоти раиси: Хитой билан тузилган келишувлар яқин икки ой ичида амалга оширилади
    Эроннинг савдони ривожлантириш ташкилоти раиси: Хитой билан тузилган келишувлар яқин икки ой ичида амалга оширилади

Эроннинг Савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Хитой билан имзоланган келишувлар, меморандумлар ва шартномалар яқин икки ой ичида амалга ошириш босқичига киради деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Алиризо Паймонпок радиодастурдаги суҳбатида Эрон президентининг Хитойга ташрифи савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида бир неча ой олдин амалга оширилган изчил дастур эканигига тўхталиб,  Эроннинг Хитой билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш Эроннинг 13-ҳукуматининг муҳим устувор йўналишларидан биридир деб эълон қилди.

Паймонпок Эрон президентининг  Хитойга ташрифи чоғида икки омон ўртаисда туризм, савдо, тоғ-кон саноати, темир йўли, автомобилсозлик, машинасозлик, саноат ускуналари в абошқлаарни ривожанитириш бўйича турли келишувлар, меморандумлар ва шартнмомалар тузилганини маълум қилиб, Эрон саноат соҳасида жумладан автомобил, сифат ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун технологияларни узайтириш бўйича  яхши келишувларга эришдилар деб таъкидлади.

Эрон саноат-кон ва савдо вазири ўринбосари Эроннинг Хитой компаниялари билан биргаликда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариши минтақа давлатларига тайёр маҳсулот экспорти ҳақида ҳам гапириб, Эроннинг минтақа давлатлари билан қилган сиёсий, ижтимоий янгиликлар ва тижорий келишувлари ҳисобга олиниб бу потенсиалдан Эрон ва Хитой компанияларининг мамлакат ичида биргаликда ишлаб чиқариши ва минтақа давлатларига маҳсулот экспорти шаклида фойдаланшга қарор қилинди деб  қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Хитой президентининг таклифига биноан, 14-феврал куни бу мамлакатга ташриф буюрди ва Хитой президенти, бош вазири ва Бутунхитой халқ вакиллар кенгаши раиси билан учрашиб икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни турли соҳалада кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Ёрлиқ