Туркия давлати Эронга зилзила жабрланганларига ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди
(last modified Sun, 19 Feb 2023 08:49:07 GMT )
феврал 19, 2023 13:49 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати Эронга зилзила жабрланганларига ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди
    Туркия давлати Эронга зилзила жабрланганларига ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

Туркия ТИВ раҳбари Эрон Ислом республикасига ўз мамлакатидаги кучли зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човуш ўғлу Адиямандаги зилзила жабрланганлар ётқизилган лагерларидан бирига ташрифи чоғида Эрон Ислом республикаси армиясининг дала госпиталига ташриф буюрди. У шунингдек Эроннинг зилзиладан жабр кўрган Туркия халқига кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолаб, Эрон ҳукумати ва халқига соғлиқ ва мувафаққиятлар тилади.

Ташриф чоғида Мавлут Човушуғлу бу шифохонанинг Адямин вилоятидаги зилзиладан жабр кўрган аҳолига қилган фаолияти ва хизматлари ҳақида маълумот олди ва Эрон Ислом республикаси армиясининг Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт бошқармаси бошлиғи доктор Ҳабиб Садр ҳам бу дала касалхонаси фаолияти ҳақида тушунтиришлар берди.

Бу 50 ўринли шифохона шошилинч тиббий ёрдам, стационар, радиология, лаборатория, дорихона ва операция бўлинмаларидан иборат. Ушбу дала шифохонасида 12 нафар шифокор ва 63 нафар ҳамшира, тез тиббий ёрдам ходимлари, операция хонаси, лаборатория, рентгенологик ва ёрдамчи ходимлар меҳнат қилмоқда.

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кеча оқшомида бу мамлакатдаги зилила қурбонлари сони 40 минг 642 нафарга етгнанини маълум қилди.