Исломий: МАГАТЭ расмийлари музокаралар олиб бориш учун Теҳронга келган
(last modified Wed, 22 Feb 2023 11:36:47 GMT )
феврал 22, 2023 16:36 Asia/Tashkent
  • Исломий: МАГАТЭ расмийлари музокаралар олиб бориш учун Теҳронга келган
    Исломий: МАГАТЭ расмийлари музокаралар олиб бориш учун Теҳронга келган

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Халқаро Атом энергияси агентлиги расмийлари кечадан буён Эронда музокаралар олиб бориб ядровий иншоотларни билан танишиб уни текширммоқда деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Эрон  Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий ҳукумат делегациясининг журналистлар  ўртасидаги учрашуви чоғида Комплекс ҳаракатлар режаси музокаралари ва бу ҳаракта келишуви 5+1 ва Эрон ўртасида ишончни мустаҳкамлаш учун тузилган битим эди, аммо бу шартномасининг асосий томонлари ўз вазифларини бажармадилар айниқса АҚШ ҳамкорлик қилмади ва бошқаларга ҳамкорлик қилишига рухсат бермайди деб маълум қилди.

Исломий шунингдек Эроннинг Комлекс ҳаракатлар режаси бўйича мажбуриятлари бир томонлама бажаришига ва ўз мажбуриятларига риоя қилмасликка интилаётган юқори босимли сиёсий тенденция мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва Эрон Ислом Републикаси сиёсий босим, гижгижлаш ва муаммо яратишга тоқат қилмайди деб изоҳлади.

Эрон Халқаро Атом энергияси агентлиги билан алоқларани кафолатлар доирасида давом эттиради ва ўзаро ҳамкорлик мувофиқаштишиш ва кузатиш орқали Эроннинг агентлик билан ҳамкорлиги жараёнида янги ноаниқикларни олдини олади.

МАГАТЭ Ғарб томонлар ва сионистик режим расмийлари босими остида Эроннинг тинч ядровий фаолияти ҳақида бир неча бор иддао қилган албатта бу даъволар Эрон ва агентлик ўртасидаги ҳамкорлик ёзувлари билан мос келмайди.

Эрон Ислом  Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан доим ижобий ҳамкорлик қилиб келган. Шу билан бирга бу ҳамкорликларга сиёсий  босимлар таъсир қилмаслик кераклигини таъкидлади.

Ёрлиқ