Америка Эронга қарши ўз сиёсатларини давом эттирмоқда
Америка Эронга қарши ўз сиёсатларини давом эттирмоқда
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Американинг Эронга қарши сиёсатларининг давом этиши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
1979 йилда Американинг Эронга қарши фитнали лойиҳалари ва жосуслик фаолиятларига тегишли ҳужжатлар Американинг Теҳрондаги элчихонасида яъни жосуслик уясида фош этилди. Американинг ўша пайтдаги президенти Эронга қарши фавқулодда вазият элон қилди. 1979 йилда АҚШ конгрессида Эронга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилиш бўйича қонун қабул қилинди ва ўша пайтдаги Америка президенти томонидан ушбу қонун имзо қўйилди. Ушбу қонунга асосан, АҚШ президентига хорижий манбалар томонидан Америка қўшма штатларига қарата фавқулодда ва одатдан ташқари таҳдид бўлганида жавоб қайтариш учун миллий фавқулодда вазиятни эълон қилиб, АҚШнинг ушбу манба билан алоқаларини тартибга келтиришга рухсат этилади. Ушбу ҳолат рўй берганда, Америка давлати ўша манба билан алоқаларини тўхтатиши ва унга нисбатан молиявий чеклов қўйилиши ва Америкага қарши ҳарбий ҳужум қилинганида эса, душман томоннинг мол-мукини хатлаб қўйилиши мумкин. Жорий этилган ушбу вазият бир йилдан сўнг ўз-ўзидан бекор бўлади. Фақат мамлакат президенти ушбу қонуннинг давом этишидан 90 кун олдин Конгрессга хабар қилиши лозим. Американинг ҳозирги президенти Барак Абама ушбу қонунни узайтириш учун 3 ноябр куни жосуслик уясининг эгаллаб олинган кунида, АҚШ конгресси намояндаларининг раиси Пол Раянга мактуб йўлллаб маълум қилди.
Барак Абама ушбу хатда ўз қарорига изоҳ бериб шундай ёздики, бизнинг Эрон билан алоқаларимиз ҳануз оддий ҳолатга қайтган эмас ва бизнинг Эрон билан келишувларимизнинг ижро этилиши ҳалигача амалга ошмаган. Шу боисдан, Эрон билан алоқаларда фавқулотда вазиятнинг давом этиш кераклиги қайд этдим. Америка давлатининг Эроннинг ядровий мавзусига қаратилган иддаолари барҳам топганидан кейин ва олтилик давлатлари билан Эроннинг ядровий фаолияти тўғрисида “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури” қабул қилинганидан сўнг ҳам Эрон халқига қарши хусуматли ҳаракатларини тўхтатмади. Шулардан келиб чиқиб, Америка ҳатти-ҳаракатларининг асл моҳияти ўзгармади, фақат усуллар ва ценарийлар ўзгарди холос. Америка ушбу ишларнинг ортидан иккита мақсадни кўзламоқда. Биринчи мақсади шундаки, минтақада Эрондан қўрқиш сиёсатларини давом эттиришдир. Эронга қарши фавқулодда ҳолатнинг узайтирилиши шуни кўрсатмоқдаки, Америка нуқтаи назари билан Эрон ҳар доим бир таҳдид кўринишида намоён этади. Ҳолбуки, агар АҚШнинг ўтган ярим асрдаги Эронга қарши қаратилган ҳаракатларининг тарихига бир назар ташланадиган бўлса, Американинг ўзи ҳамиша Эронга қарши таҳдид қилиб келганлиги ва Эрон учун нотинчликлар келтириб чиқариш сиёсатларини юритганига кўплаб гувоҳларни кўриш мумкин.
Америка минтақада ва Эрон билан қўшни бўлган мамлакатларда жумладан Афғонистон ва Ироқ ҳамда минтақанинг бошқа юртларига ҳарбий юриш қилиб ва ушбу мамлакатларни ишғол этиш билан, Эрон хавфсизлигини ва жамият тинчлигини жиддий хатарга солди. Бунинг ортидан эса, минтақада терроризмнинг янада кенгайиши ва кўпайиб кетишига олиб келди. Америка давлати тинчликни ўрнатиш баҳонаси билан ўтган 30 йил мобайнида, минтақа мамлакатларида миллатлараро зиддиятлар ва қавмлар ўртасида низолар келтириб чиқарди ҳамда Форс кўрфазидаги минтақаларда жойлашган араб давлатларига миллиардлаб долларлик қурол-аслаҳаларни сотди ва Эрон билан минтақа мамлакатлари ўртасидаги хавфсизлик йўналишида бирлашишларига монеълик қилиш учун жиддий уринишларни амалга оширди. Америка томонидан Эронга қарши фавқулодда ҳолатни узайтириш моҳияти ҳам, АҚШнинг Эронга қарши ўз душманлигини ва мантиқсиз сиёсатини юритишда ўзини оқлаш учун маҳаллий кўринишда фойдаланади.
Аммо Американнинг Эронга қарши фавқулотда вазиятни яна узайтиришдан кўзланган иккинчи мақсади эса, Эроннинг минтақа ва халқаро миқёсдаги ролининг муҳокама этилиши билан қаршилик кўрсатишдир. Эндиликда олтилик гуруҳи томонидан Эроннинг ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишувдан кейин, Эроннинг минтақа мувозанатидаги роли янада аҳамиятли бўлди ва бу ўзгариш эса Американинг Эронга қарши хусуматли ёндашувининг янада шиддатли тус олишига сабаб бўлди. Шунингдек, Америка Эроннинг ракета мудофааси дастурларидан хавотирланиш сингари масалаларни ўртага қўйиб, Эронни минтақа хавфсизлиги учун таҳдид қилиб кўрсатишга уринмоқда. Эронни терроризмни ҳимоя қилишда айблаш ҳам Американинг ғаламизлик ишларидан бўлиб, Эронга қарши босимларни амалга ошириш чораларини кун тартибига қўйган. Американинг Эрон билан масаласи, Эрон халқининг инқилобий эканлиги ва Американинг зўравонлигига ҳамда яккаҳумкронлик қилишига қаршилик кўрсатиши ва мустақил позицияда эканлигидан келиб чиққан. Шубҳасизки, ушбу вазият давом этар экан, Америка нуқта назарига кўра Эрон таҳдидли ҳисобланади ва АҚШнинг Эронга қарши қаратилган фавқулодда вазияти илгаригидек жорий этаверади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.