Иброҳим Раисий: Лукашенконинг ташрифи Теҳрон ва Минск муносабатларида бурилиш нуқтасидир
Эрон президенти Теҳрон ва Минск ўртасидаги ҳамкорлик бўйича англашув меморандумини имзолаш маросимида Белорус президентининг Теҳронга ташрифини икки томонлама муносабатлар ривожидаги бурилиш нуқтаси деб баҳолади.
Эрон давлати билан Белорус ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик йўл харитаси ва турли савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва маданият соҳаларда етти ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, бугун бу маросимда Эрон ва Белорус ўртасидаги алоқаларнинг ўттиз йиллик тарихи ва икки давлат ўртасида "Компакт харита келишуви"нинг шаклланишига тўхталиб, бу йўл харитаси келажакда икки давлат ўртасидаги мулоқот шартларини аниқ белгилаб бериши мумкин, айниса икки давлат ўртасида мавжуд бўлган стратегик кўриниш билан белгилаб бериш мумкин.
Иброҳим Раисий шунингдек Эроннинг душманлари санкцияларга қарамай, тараққиётга эришганини баён этиб, таҳдид ва санкцияларга қарамай, Эрон Ислом Республикаси тараққиёт йўлида катта қадамлар ташлашга муваффақ бўлди ва санкциялардан ўзига имконият яратди ва биз ўз тажрибаларимизни дўст мамлакатимиз Белорус билан бўлишишга тайёрмиз деб қўшимча қилди.
Эрон президенти бу учрашув Эроннинг халқаро майдондаги бир томонлама сиёсатига қарши эканлигини таъкидлаб, ҳар икки давлат бир томонламаликка қарши ва мустақил давлатар бир-бири билан яхши муносабатларга эга бўлиши мумкинлигига ишонади ва санкциялар шу тарзда санкциялар нейтралланади ва ҳам бу мустақил давлатлар ўртасида бу имкониятларни алмашиш учун яхши имконият бўлиши мумкин ва халқлар ва мамлакатлар тараққиётига олиб келади деб аниқлик киритди.
Белорус президенти Александр Лукашенко икки давлат ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросимида унинг Теҳронга сўнгги ташрифидан 17 йил ўтганини эслатиб, ҳеч қандай санкция ва босим Эрон халқининг тараққиётини тўхтата олмади ва бу эса мустақил ва кучли Эроннинг ўз йўлида давом этаётгани ҳақиқатдир деб қўшимча қилди.
Александр Лукашенко санкцияларнинг мамлакатлар ривожланишидаги ўрни ҳақида ҳам гапириб, санкциялар -бу имкониятлар даври ва вақти ва икки давлат учун яратилган бу имкониятни қўлидан бой бермаслик керак деб изоҳлади.