август 13, 2023 10:15 Asia/Tashkent
  • Эрон Евроосиё аъзоларига 514 миллион доллардан ортиқ товарлар экспорт қилди
    Эрон Евроосиё аъзоларига 514 миллион доллардан ортиқ товарлар экспорт қилди

Статистик маълумотлар Эрон Ислом Респубилкасининг Евроосиёга аъзо мамлакатларига 514 миллион доллардан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилганидан далолат бермоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Эрон Ислом Республикаси божхона статистик маълумотларига биноан, жорий йилнинг апрель-август ойларида Эрон Арманистонга экспорти 442 минг тоннани ташкил этган ва қиймати  133 миллион 104 минг  993 доллрага етган.

Шу ойларда Эрон Белорусга қиймати 5 миллион  373 минг 233 долларга тенг 6,5 минг тонна товар экспорт қилган.

Шунингдек Эрон Россияга  678 минг тонна товар экспорт қилган ва унинг қиймати  302 миллион 79 минг 16 долларни ташкил этган.

Эрон Ислом Республикасининг Қирғизистонга экспорти эса 17 миллион 673 минг 834 доллар бўлган ва 16 минг тоннна товарни ташкил этган.

Эрон бу орада Қозоғистонга қиймати 56 миллион 722 минг 658 доллар бўлган 158 минг тонна товар сотган.

Эрон апрель -август ойлари давомида Евроосиёнинг 5 мамлакатига жами 514 миллион 953 минг 734 долларни ташкил қилган 1 миллион 301 минг тонна маҳсулот экспорт қилган.

Шунингдек Эрон Ислом Республикаси Евроосиёнинг 5 давлатидани қиймати 2 миллиард 125 миллион 301 минг 83 доллар бўлган 3,4 миллион тонна маҳсулот импорт қилган.

Ёрлиқ