Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисада айбланганларнинг икки нафари ўлим жазосига ҳукм қилинди
(last modified Sun, 19 Mar 2023 06:54:53 GMT )
март 19, 2023 11:54 Asia/Tashkent
  • Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисада айбланганларнинг икки нафари ўлим жазосига ҳукм қилинди
    Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисада айбланганларнинг икки нафари ўлим жазосига ҳукм қилинди

Шероз шаҳридаги Ислом Инқилоби маҳкамасининг биринчи бўлими Шоҳчероғ /а/ муқаддас зиёратгоҳида содир этилган террорчилик ҳужум айбдорларидан икки нафарига ўлим ҳукмини чиқарди.

Абуоиша, Ҳомид Бадахшон ва Субҳон каби бир қанча лақаблар билан танилган Шоҳчероғ/а/ зиёратгоҳида содир этилган террорчилик ҳужумнинг асосий жиноятчиси полиция билан тўқнашувда ҳалок бўлганди.

ИШИД террорчи гуруҳининг Эрон жанубидаги Форс вилояти маркази Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ номи билан машҳур Ҳазрат Аҳмад бин Мусо /а/ зиёратгоҳига уюштирилган қуролли ҳужуми натижасида 15 киши жумладан 2 бола шаҳид бўлди ва 27 зиёратчи яраланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Форс вилояти адлия бўлими раиси ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Козим Мусавий бу иш бўйича асосий айбланувчиларидан икки нафари ўлимга ҳукм қилинганини омма олдида эълон қилиб, бу икки судланувчининг айби ерда фасод қилиш, исёнда ва мамлакат хавфсизлигига қарши ҳаракат қилишда қатнашишдир деб изоҳлади.

Мўсавий шунингдек икки нафар асосий айбланувчи террор ҳужумнинг асосий ижрочисини қуроллантириш, таъминлаш, ҳимоя қилиш ва йўл-йуриқ кўрсатишда  бевосита иштирок этганини таъкидлаб, бу омиллардан бири Муҳаммад Ромиз Рашидий номли шахс бўлиб ҳужуман олдин Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳи атрофини тўлиқ аниқлашда терор содир этиш учун асосий терорчига ҳамроҳлик қилганини, шунингдек ҳодиса кунидан олдин  уни турар жой билан таъминлаг, у билан тез-тез алоқада бўлиш ва ИШИД дан буйруқ олганини тан олди деб эълон қилди.

Эроннинг Форс вилояти адлия раиси бу ишда бошқа ўлим ҳукмига ҳам тўхталиб, исми Сайид Наим Ҳошим Қатолий  бўлган бошқа бир судланувчи ҳам судда Эрон ҳудудига кирганидан кейин суиқасднинг асосий айбдорини топшириш, шунингдек ИШИД аъзоларии Теҳронда жойлаштириш, уларни хавфсиз уйлар ва бошқа материаллар билан таъминлаш ва ҳаттоки террорнинг асосий омили учун Шерозга бориш учун билет топишда рол ўйнаганини тан олди.

 

Ёрлиқ