Арманистон Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик истиқболига урғу берди
(last modified Thu, 23 Mar 2023 06:14:08 GMT )
март 23, 2023 11:14 Asia/Tashkent
  • Арманистон Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик истиқболига урғу беради
    Арманистон Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик истиқболига урғу беради

Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ваҳан Костанян чоршанба куни Ереванда журналистларга Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапириб берди:Биз ҳозирда мавжуд дастурга эътибор қаратмоқдамиз. Ваҳан Костанян қўшимча қилди:Арманистон ва Эрон ўртасидаги маслаҳатлашувлар икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар даражасида нисбатан кўпроқ давом этмоқда.

Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари таькидлади: Арманистон ва Эрон кун тартибига минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик киради. Костанян қўшимча қилди:Сўнгги бир неча кун ичида Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг эълон қилган баёнотлари билан минтақада яратилган вазият ва Озарбайжон Республикасининг минтақани янада беқарорлаштиришга қаратилган провокацион ҳаракатларини тақдим этади.

Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари таькидлади:Жанубий Кавказдаги вазият, Озарбайжон Республикаси томонидан Лочин довонининг ноқонуний блокадаси ва буларнинг барчаси эронлик ҳамкасбларимизга тўлиқ тақдим этилди.

Айни пайтда, чоршанба куни Ереванда бўлган Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Али Боқирий шундай деди:Қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, бундай сиёсатда Арманистон жуда муҳим рол ўйнайди.

Али Боқирий Ислом Республикасини минтақада тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишда ишончли ҳамкор деб билди ва қўшимча қилди:Эрон минтақавий муаммоларни тинч мулоқот орқали ҳал қилиш учун бор имкониятлари ва салоҳиятини ишга солади.

Боқирий таъкидлади:"Минтақа давлатларининг ўзлари тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб, хорижий кучларнинг мавжудлиги барқарорлик ва тинчликни кафолатлай олмайди, чунки бу кучлар бошқа мақсадларни кўзлайди”.