март 26, 2023 11:22 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши матбуот котиби: АҚШ минтақа ва Сурияда кескинликларни келтириб чиқармоқда
    Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши матбуот котиби: АҚШ минтақа ва Сурияда кескинликларни келтириб чиқармоқда

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши матбуот котиби, АҚШ ҳарбийлари Суриядаги кескинликларни келтириб чиқариш ҳаракатларига кўрсатган аксиламалида, Сурия ҳукумати талаби билан ташкил этилган базаларга қилинган ҳужумга қарши жавоб қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши матбуот котиби, Кайвон Хусравий  АҚШ расмийларининг АҚШнинг Суриядаги ноқонуний базаларига қилинган ҳужум ҳақидаги баёнотларига жавобан Сурия ҳукуматининг бу мамлакатдаги терроризм ва ИШИД фаоллшарига қарши курашиш таклифи билан яратилган базаларга ҳужум қилиш учун ҳар қандай баҳонага дарҳол жавоб берилади деб маълум қилди.

Кеча Хусравий АҚШ расмийларининг Эроннинг Суриядаги бу мамлакатнинг ноқонуний базаларига ҳужум қилишда иштирок  этиши ҳақидаги баёнотларига муносабат билдириб, АҚШ Суриянинг бир қисмини ноқонуний босиб олиш бу мамлакат ҳарбий кучларига олиб келиши мумкин бўлган оқибатларини лойиҳалаш ва ундан қочишга ҳаракат қилмоқда ва Эронга нисбатан ҳақиқатга тўғри келмайдиган айбловлар қўймоқда деб таъкидлади.

У ўз сўзларида Вашингтон давлати  сунъий инқирозда яратиш ва ёлғон гапириш орқали  ишғол қилинган мамлакатларнинг АҚШ ҳарбий кучлари билан табиий ва ҳуқуқий қарама-қаршилигини олидин ололмайди деб эълон қилди.

Хусравий сўзларини боқша қисмида Эрон давлати Сурияда терроризмга қарши кураш ва барқарор хавфсизликни ўрнатиш учун жуда кўп харажатларни ўз зиммасига олди ва бу мамлакат барқарорлигига хавф соладиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши бўлиб қаршилик кўрсатади деб маълум қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши матбуот котиби АҚШнинг Сурия ва Ироқда сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун ишончли восита сифатида ИШИДни яратиш ва қўллаб-қулавалашдаги роли ҳамма учун маълум деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ