феврал 12, 2024 12:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ва Сурия президенти мулоқотида энг муҳим минтақавий масалалар муҳокама қилинди
    Эрон ТИВ раҳбари ва Сурия президенти мулоқотида энг муҳим минтақавий масалалар муҳокама қилинди

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Сурия президенти Башор Асад билан учрашувида энг муҳим ва асосий минтақавий ва халқаро масалаларни кўриб чиқди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  Амир Абдуллоҳиён минтақавий сафарининг икикнчи босқичида Дамашқ шаҳрига борди ва Сурия  президенти  Башор Асад билан учрашиб мулоқот қилди.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Башор Асад бу учрашувда Ғазо инқирози ва сионистик режимнинг мазлум фаластинликларга қарши жиноятларига барҳам бериш зарурлигини таъкидладиар.

Абдуллоҳиён ва Башор Асад

 

Амир Абдулллоҳиён  ва суриялик ҳамкасби Файсал Миқдод учрашувида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Абдулллоҳиён ва Файсал Миқдод

 

Эрон Ислом Республикаси ва Сурия ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш, Суриядаги сўнгги ички вазият, халқаро қонунларни бузиш ва албатта ҳудудий яхитлиги ва суверенитетини бузиш сифатида баҳоланган  АҚШнинг Сурия ҳудудига сўнгги тажовузи ҳамда Ғазо инқирозига оид маслалар, Фаластин халқига қарши Исроил режимининг жиноятларига чек қўйиш зарурати Эрон ва Сурия ТИВ раҳбарлари ўртаисдаги суҳбат мавзуларидан эди.

Сурия ТИВ раҳбари мулоқоти ва қўшма матбуот анжумани ортидан Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Эрон мамлакати терроизмга қарши урушда Сурия ёнида қолишини маълум қилди.

 

Эрон ТИВ раҳбари Дамашққа сафари ва  Сурия президенти ва бошқа расмийлри билан учрашганидан мамнунлигини билдириб, Сурия президенти Башор Асад билан бўлиб ўтган учрашувида минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашилди,  Эрон ва Сурия нуқтаи назари ва қарашлари муҳокама қилинди.Сурия ТИВ раҳбари Файсад ал -Мидқдон билан суҳбатда ҳам минтақавий ва халқаро масалалардан ташқари икки мамлакат президентларининг икки томонлама алоқаларини кенгайтиришга доир келишувларни амалга ошириш масалалар ҳам таъкиадланди деб эълон қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек АҚШ режиминиг Сурия ҳудудига яқинда амалга оширган тажовузи чоғида бу мамлакатнинг бир қатор фуқароларини шаҳид бўлгани ортидан Сурия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдириб, Эрон мамлакати АҚШ қўшинларини  Суриянинг бир қисмида ноқонуний иштирокини ва бу каби тажовузлани кескин қоралайди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиён Сурияга сафаридан олдин Ливанга бориб бу давлатнинг юқори мартабали мулозимлари, Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Фаластин қаршилик гуруҳларининг етакчилари билан учрашганди. Фаластин масаласи ва сионистик режимнинг Ғазо сетордаги урушини тўхтатиш зарурлиги ҳақида гапирганди.

Ёрлиқ