феврал 10, 2024 16:21 Asia/Tashkent
  • Бейрутда Эрон ТИВ раҳбари ва Ҳизбуллоҳ Бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди
    Бейрутда Эрон ТИВ раҳбари ва Ҳизбуллоҳ Бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон ТИВ раҳбари Бейрут шаҳрида Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби билан учрашганда, минтақадаги сўнгги сиёсий ва хавфсизлик ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича,  учрашувда Ливан Ҳизбулоҳи Бош котиби Эрон Ислом республикасининг Фаластиннинг мазлум ва қудратли халқига кўрсатган ёрдамини қадрлаб,   қаршиилкнинг аҳволи ва кучини ҳамда қаршилик гуруҳларнинг Фаластин ва Ғазони қўллаб- қувватлашдаги ҳамжиҳатлиги ва мувофиқлаштиришини тушунтириб сиоинстик режим стратегик инқирозда ва бу соҳада ҳеч бир мақсадига эриша олмаган деб баён этди.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби қаршиликни минтақавий тенгламанинг муҳим  элементи сифатида тавсифлаб, шак -шубҳасиз Фаластин халқи ва қаршиликнинг ғалабаси аниқ деб эълон қилди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ учрашувда  Ислом Инқилоби раҳбари Ғазо бўлгаси ва Ғарибй Соҳилда давом этаётан воқкеаларга доно, аниқ ва нуфузли позициясини дунё етакчилари орасида ноёб деб баҳолади.

Учрашувда  Эрон ТИВ раҳбари Эрон Ислом республикасининг  Фаласиин  ва қаршиликни қўллаб -қувватлаш ва халқаро доираларда Фаластин халқининг ҳуқуқларига асосланан сиёсий ечимга эътибор қаратиш бўйича дипломатик  ҳаракатлар ҳақида ҳисобот тақдим этган Эрон ТИВ раҳбари  таклиф этилаётган сиёсий ташуббасларда қаршиликнинг асосий партия сифатида қабул қилиниши қаршиликнинг Фаластинда ва минтақадаги ўрни ва позициясини кўрсатади деб маълум қилди.  У сўзларининг бошқа қисмида,  Фаластин қаршилик йўлида ҳам сиёсий ечичга эътибор қаратишда ҳам ҳикмат ва ҳокимият билан ҳаракат қилди деб қайд этди.

Абдуллоҳиён шунингдек ҳар бир сиёий ташаббусида Фаластин халқининг ўрни ва Фаластин етакчилари ва гуруҳларинингн консенсиуси асосий ўқ сифатида кўриб чиқилиши керак деб таъкидлади.

Бугун шунингдек Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Ливан ишларининг ривожланиши Бош вазири Нажиб Миқотий билан ҳам учрашганида Эрон ўтмишда бўлгани каби Фаластиндаги қаршилик гуруҳларни қўллаб-қувватлашни давом эттириб сионистик реэимнинг  Ғазо секторига қарши ҳужумларини тўхтатиш ва минтақадаги уруш кўламининг кенгайишини олдини олишга ҳаракат қилмоқда деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари бу учрашувда АҚШ ва Британиянинг Яманга яқинда қилган ҳужумлари Яман суверенитети ва ҳудудий яхлитлинини бузиш ва бу давлатларнинг сионистик режимга доимий қўллаб қувватлашига мувофиқ ҳаракат сифатида билиб бу ҳужумлар минтақада инқирознинг кучайиши хавфини оширади деб қўшимча қилди.

У Фаластиннинг ҳақиқий эгалари фаластинликлар эканлигини таъкидлаб шундай деди: бугунги кунда Ғазодаги ўзгаришлар сиёсий ечим томон кетмоқда, аммо Исроил режими Бош вазири Биянмин Нетаняҳу  ҳали ҳам ўзини қутқариш учун ечимни урушда кўрмоқда.

Ливан ишларининг ривожланиши Бош вазири Нажиб Миқотий  ҳам Ғазо бўлгасида зудлик билан ўт очишни тўхташиш учун -саъй ҳаракатларни давом эттириш зарурлигига урғу бериб деди: биз минтақада тинчлик ва барқарорликни қидирамиз ва Ғазога қарши урушни тўхтатиш билан бирга уруш кўламини  кенгайтириш хавфини бартараф этишга ҳаракат қилиш керак.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Фаластин исломий қаршилик гуруҳларининг айрим етакчилари билан ҳам учрашди.

Абдуллоҳиён ва Нахола

 

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Нахола, ҲАМОС ҳаракати етакичларидан бири Усома Ҳамдон, Фаластинни озод қилиш халқ фронти котиби ўринбосари Жамил Мазҳар қатнашган бу учршувда Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ва Ғазо уруши муҳокама қилинди.

Фаластин Исломий қаршилик гуруҳлари раҳбарлари ҳам вақт қаршилик тарафдори ва сионистик режим кучайган ички ва халқаро босим остида ўз олдига қўйган мақсадларидан ҳеч бирига эриша олмади деб эълон қилдилар.

Эрон ТИВ раҳбари бугун Ливанда бу мамлакат расмийлари билан учрашувлари давомида Ливан парламенти раиси Набиҳ Берри билан ҳам мулоқот қилади.

Ёрлиқ