апрел 13, 2024 11:59 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Эрон аксиламалидан қаттиқ қўрқувга тушиб фалаж бўлмоқда
    Сионистик режим Эрон аксиламалидан қаттиқ қўрқувга тушиб фалаж бўлмоқда

Сионистик режим матбуоти ҳам Эроннинг қасос олиши қўрқуви Исроилни фалаж қилмоқда деб ёзди.

Эслатиб ўтаимз, жорий йилнинг 1-апрель куни сионистик режим қирувчи самолётлари Эроннинг Дамашқ шаҳридаги Ал -Мезеҳ кўчасидаги консуллик бўлими биносига ҳужум қилди. Бу террорчилик ҳужумда 13 киши жумладан Эроннинг дипломатик  ва ҳарбий бўлинмаларининг  7 нафар аъзоси шаҳид бўлди. Шу туфайли Эрон Ислом Республикаси  расмийлари  сионистик режимни бу  жинояти учун жазолашга урғу бериб бу борадаги жавоб чораларни қатъий деб эълон қилди.

ИСНО ахборот агентлиги ҳам сионистик режим матбуотига таяниб хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг  Сурияда Эроннинг элчихонасини консуллик бўлимига нисбатан яқинда содир этилган жиноятига жавоб бериш таҳдиди бутун босиб олинган ҳудуларни Эроннинг жавобидан қўрқиб фалаж бўлишига олиб келганлар.

Сионистик режим ОАВлари шунингдек юқори шай ҳолатда ва бу янги буйруқ зобитлар ва аскарларнинг босиб олинган ҳудудларидан ташқарида нишонга олиниши мумкинлигидан қўрқиш фонида қабул қилинди.

Исрли режими армияси радиоси ҳам ўз баёнотида,  армия Эроннинг мумкин бўлган жавобидан қўрқиб униформали зобитларнинг хорижга сайёҳатига чекловларни кучайтирмоқда деб хабар қилди.

Иброний тилидаги Маарив газетаси ҳам кечанги сонида сўровнома натижаларини маълум қилиб, босиб олинган ҳудудлар аҳолисининг 60 фоизининг ҳисси салбий, 20 фоизи умидсизлик ва 23 фоиз сионистлар эса хавотирда деб ёзди. Мазкур сўровномага асосан, сионистик режим аёларининг 68 фоизи салбий ҳис-туйғуга, хусусан ташвишга эга ва улардан 32 фоизи ҳам хавотирда.

Шунингдек  сионистик режимнинг 12-канали Эроннинг қандай жавоб қайтаришини ўрганиш мақсадида ушбу режим ҳарбий ва хавфсизлик ходимлари йиғилиши ўтказилишини эълон қилди.

Ёрлиқ