апрел 13, 2024 12:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Италия сионистик режимнинг Фаластинга қарши уруш жиноятларига барҳам беришга ҳаракат қилсин
    Эрон ТИВ раҳбари: Италия сионистик режимнинг Фаластинга қарши уруш жиноятларига барҳам беришга ҳаракат қилсин

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Италия мамлакатининг сиоинстик режимнинг фаластинликларга айниқса, Ғазо секторига қарши жиноятларига барҳам бериш учун саъй -ҳаракатлари зарурлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён италиялик ҳамкасби  Антонио Таяни билан телефон суҳбатида,  сиоинстик режимнинг Ғазодаги жиноятларин кескин қоралаб, денгиз хавфсизлиги жумладан Қизил денгизда ҳам бу масаланинг муҳимлигига тўхталиб деди: Италиянинг минтақада кенг қамровли  хавфсизликни таъминлаш учун Ғазо ва Ғарбий соҳилдаги сионистик режимнинг геноцид ва уруш жиноятларини тугатишга ҳаракат қилишини кутамиз.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда, Теҳрон ҳукумати Эрон ва Италия мамлакатлари ўртасидаги алоқаларини  имкон қадар кенгайтирпишга тайёр эканлигига ишора қилиб, Эрон  Ислом республдикаси ҳардоим  минтақадаги ўзгаришларининг ижобий қисми бўлганини ва минтақа барқарорлиги ва хавфсизлиги учун катта харажатларни ўз зиммасига олганини эслатиб ўтди.

Италия ТИВ рабари, Антонио Таяни ҳам бу суҳбатда Эроон ва Италия алоқаларини ривожлантириш зарурлигинини баён этар экан, ҳамкорликларни янада кенгайтиришга умид билдирган ҳолда, Эрон сионистик режимнинг Дамашқдаги Эрон эчлихонасининг консуллик бўлимига ҳужумига жавобан вазминликка чақирди.

Италия ТИВ раҳбари ўз сўзларида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги террор ҳужумиини қоралаб дипломатик  жойларга бостириб кирмаслик кераклигини ҳам қўшимча қилди.

Ёрлиқ