апрел 16, 2024 13:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ва ШҲТ Бош котиби билан минтақа ўзгаришлари ҳақида суҳбатлашди
    Эрон ТИВ раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ва ШҲТ Бош котиби билан минтақа ўзгаришлари ҳақида суҳбатлашди

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан телефон суҳбатида, Ғарбий Осиё минтақасида содир бўлган сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокоммпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо билан телефон орқали мулоқотида сионистик режимнинг давом этаётган жиноялари ва тажовузи натижасида босиб олинган Фаластин ва Ғазодаги ҳозирги оғир аҳволга тўхталиб,   халқаро ҳамжамиятни хусусан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва унга аъзо давлатдларни бу режимга қарши туриш ва жиноятларни тўхтатиш учун қатъий ҳаракат қилишга чақирди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо ҳам сионистик  режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихонасининг консуллик билимига ҳужум  жиноятини қоралаб, сионистик режим тажовузларини тўхтатиш орқали минтақда барқарорлик  ва тинчлик таъминланишига умид қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён шунингдек ШҲТ Бош котиби Чжан Минг билан телефон суҳбатида,  минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари ва ШҲТ Бош котиби

 

ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ҳам  бу ташкилотнинг сионистик режимнинг  Дамашқдаги Эрон элчихонаси консуллик бўлимига уюштирган ҳужумини очиқдан-очиқ қоралаганига тўхталиб ШҲТга аъзо барча  давлатлар минтақадаги мавжуд вазиятдан хавотирда ва минтақага хавфсизлик қайтарилишини истайди деб маълум қилди.

ШҲТ Бош котиби ҳам Эроннинг минтақада тинчлик ва хавфсизликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Ғазо бўлгасидаги урушни тўхтатиш ва фаластинликларга ёрдам бериш учун Фаластиндаги вазиятни нормаллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берди.

Ёрлиқ