Москвада Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлариниг учрашуви бўлиб ўтди
Эрон Ислом республикаси ва Россия ТИВ раҳбарлари Москвада учрашиб энг муҳим икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг юқори мартабали делегацияси бошчилигида Москвага сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Адуллоҳиён бугун Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан икки томонлама муаммолар ҳамда минтақавий ва халқаро ўзгаришларига оид масалалар юзасидан фикр алмашди.
Кеча Москвага етиб келган Амир Абудуллоҳиён журналистлар билан суҳбатида Сергей Лавров билан ҳамкорлик шартномасини, икки томонлама,минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишни маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Теҳрон ва Москва ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч бир томонга қарши бўлмаслигини айтиб, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги бир ярим йилда 3,5 баробардан зиёд ошди.