апрел 03, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • Эронлик шахматчи дунёнинг энг яхши йигирма шахматчи қаторига кирди
    Эронлик шахматчи дунёнинг энг яхши йигирма шахматчи қаторига кирди

Дунёнинг энг яхши шахматчилари рўйхати бу соҳанинг Жаҳон федерацияси томонидан эълон қилинди ва унда эронлик шахматчининг номии бу йўналишдаги энг кучли йигирмата шахматчи қаторида жой олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, эронлик шахматчи Парҳом Мақсудлу  2730 балл билан Эроннинг биринчи рақамли шахматчиси бўлиб дунё рейтингида 19 ўринни эгаллади.

Норвегиялик  Magnus Karlsen эса илгаригидек эркаклар ўртасида бу рўйхатда пешқадамлик қилмоқда ва  аёлллар баҳсида эса хитоийлик юзлдуз  Xu Yifan 2628 балл билан дунёнинг энг яхши аёл шахматчиси ҳисобланади.

Рўйхатга  асосан Эрон шахмат терма жамоаси ўртача 2548 балл билан дунёда 28-ўринни, Россия эса 2739 балл билан биринчи ўринни эгалади.

Ёрлиқ