Эрон парламенти раиси Эрон ва Сурия ўртасидаги алоқаларни стратегик ва мустаҳкам дея атади
(last modified 2016-11-07T14:02:46+00:00 )
ноябр 07, 2016 19:02 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Эрон ва Сурия ўртасидаги алоқаларни стратегик ва мустаҳкам дея атади

Эрон парламенти раиси Эрон ва Сурия ўртасидаги алоқаларни стратегик ва мустаҳкам дея атади

Эрон парламенти раиси Эрон ва Сурия ўртасидаги алоқаларни стратегик ва мустаҳкам дея атади ҳамда Теҳроннинг Дамашқ давлатини ҳимоя қилиш ҳаракатларини яна давом эттириши таъкидлади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси бугун душанба куни Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Меқдод билан Теҳронда учрашганида икки юрт муносабатларини дўстона ва тарихий дея баҳо берди ва шундай айтдики, ҳозирги шароитда Сурияга жиддий ҳужум қаратилган бўлиб, икки мамлакат сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликларини янада оширишлари керак. Али Лорижоний минтақа масалаларига хусусан Сурия ва такфир-террорчи гуруҳларга қарши курашиш масаласига ишора қилиб шундай айтдики, Сурия муқовамат ҳаракатининг терроризмга ва сионистларга қарши курашишда олд фронтида турипди. Ҳамда сиёсий нуқтаи назар билан Сурия давлатининг бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал этишдаги ҳаракатлари кўп аҳамиятга эга.