апрел 09, 2023 18:40 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний: долларнинг таъсирини камайтириш Ғарбнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини миннималлаштиради
    Али Шамхоний: долларнинг таъсирини камайтириш Ғарбнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини миннималлаштиради

Эрон Миллий олий хавфсизлик кенгаши котиби Россия президентининг махсус ёрдамчиси билан мулоқотида кўпгина мамлакатлар қўшилаётган минтақавий ва халқаро иқтисодий биржаларига долларнинг таъсирининг камайиши Ғарбнинг жаҳон иқтисодиётидаги ҳукмронлигини минималлаштиради деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг махсус ёрдамчиси Игор Левитин бугун Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний қабулида бўлди.

Учрашувда Эрон ва Россия давлатларининг турли иқтисодий ва банк соҳаларидаги келишувларини амалга ошиши жараёни айниқса, " Шимол -жануб" коридорини якунлаш бўйича ижро амалиётларини бошлашни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди ва бу бу хусусда фикр алмашилди. Бу учрашувда Али Шамхоний икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик даражаси ва ҳажмини яхшилананидан мамунлигини билдириб, қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қисқа муддатли режалар қабул қилинишини таъкидлади.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби шунингдек " Шимол-жануб" йўлагининг тугалланиши ва Эрон ва Россия ўртасидаги транзит ҳамкорлигини кенгайтиршини икки давлат қўшма лойиҳаларининг бир қисми сифатида ҳисоблаб, икки давлат мутасадиларининг доимий саъй-ҳаракатлари ва кузатишлари билан минтақадаги юклар транзити геометриясини ўзгартиришга эга бўлган бу стратегик лойиҳани жадал амалга ошириш шароитда икки давлат раҳбарлариниг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш йўлидаги ҳар қандай тўсиқлар бартараф этилади.

Али Шамхоний ва Игорь Левитин учрашувида, Россия президентининг мазхсус ёрдамчиси ҳам тижорат ва банк муносабатлари ва қўшма иқтисодий лойиҳалар билан боғлиқ сўнги ўзгаришлар ҳақида гапириб, Москва давлати қўшма режа ва лойиҳаларни, хусусан транзит соҳасида имкон қадар тезроқ амалга оширишга урғу берган ҳолда Эроннинг турли иқтисодий тармоқлари, жумладан пўлат,  нефт ва нефт-кимиё саноатига сармоя киритишга тайёр деб эълон қилди.

Ёрлиқ