Теҳронда Эрон ва Арманистон Миллий хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Mon, 10 Apr 2023 06:14:06 GMT )
апрел 10, 2023 11:14 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Эрон ва Арманистон Миллий хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Теҳронда Эрон ва Арманистон Миллий хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча Теҳронга сафар қилган Арманистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григориян Эрон Ислом Республикасининг Миллий хавфсизлик олий кенгани раиси Али Шамхоинй билан учрашиб икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, учрашувда Али Шамхоний икки давлат ўртасидаги тарихий алоқаларга ишора қилиб, икки давлатнинг сиёсий ва иқтисодий муносабатларидаги барқарорлик ва тинчлик Теҳрон ва Ереван ўртаисдаги дўстона муносбатларнинг муҳим хусусиятларидан  биридир деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенаши котиби қўшни давлатлар билан ҳамкорликни риожлантириш Эрон ташқи сиёсатининг ўзгармас тамойилларидан бири ва 13-ҳукуматининг муҳим  устувор йўналишларидан ҳисобланади деб маълум қилди.

Шамхоний бу учрашувда яхши қўшничилик ва минтақавий муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар Эрон Ислом  респубилкасининг барча томонларга қатъий тавсиясидир деб эъллн қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон ва Арманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий уфқига эътибор бериб қўшма савдо айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга оширишга эришишини мумкин бўлган мақмад сифатида баҳолаб, Эрон ва Арманистон мамлакатларини " Шимол -жануб" кордорида жойшауви икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларни чуқурлаштириш учун аниқ истиқболлари яратади дет изоҳлади.

Унга кўра Кавказ минтақаисдаги кескинлик ва можаро ҳеч бир давлат манфаатига мос келмайди ва Жанубий Кавказ минтақаси географиясидаги ҳар қандай ўзгариш душманларнинг минақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминаш истаги йўналишидаги кескинликни келтириб чиқарадиган ҳаракатдир.

Доимий мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик минтақавий муаммоларга барҳам бериш учун ҳар қандай кескин ёндаушвни алмаштириши керак деб айтди Шамхоний. 

Али Шамхоний ўз сўзларида Кавказ минтатқасининг нозик шароитдан ўтаётганига тўхталиб, Озарбойжон республикаси ва Арманистон взминлик ва хушмуомалалик билан кескинликни бошқара олиши ва ҳал қилишига умид қилди.

Бу учрашувда Арманистон Миллий хавфизлик кенгаши котиби Армен Григориян ҳам Теҳрон ва Ереван ўртасидаги узоқ йиллик муносабатларга тўхталиб, Эрон билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожланириш ва чуқурлаштириш ўз мамлакатнинг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларидан эканлигини маълум қилди.

Арманистон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби ҳам Эрон Ислом республикаси Жанубий Кавказ давлатлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва минтақа хавфисзлигини таъминлашга муҳим ролга эга бўлганини қайд этди.