Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбари йиғилишининг тафсилотлари
Эрон ТИВ раҳбари Эрон, Россия, Хитой ва Покистон ўртасида Афғонисто бўйича Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган иккинчи тўрт томонлама учрашуви ҳақида батафсил маълумот берди.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Эрон, Россия, Хитой ва Покистоннинг Самарқандда бўлиб ўтган иккинчи тўрт томонлама йиғилишидан кейин, бу учрашув тафсилотлари ҳақида гапириб, бугун пайшанба Афғонстонга қўшни давлари ТИВ раҳбарлари йиғилишида Эрон, Покистон, Хитой ва Россиянинг тўртомонлама учрашувининг иккинчи босқичини ўтказдик деб таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эрон Ислом Республикаси ва бошқа 6 давлат вакиллари / Эрон, Хитой, Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикстон ва Россия/иштирокида ўтказиладиган Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи саммитида қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига борди.
Амир Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисмида, биз Афғонисондаги вазият билан боғлиқ хавотирларга айниқса Афғонистонда терроризмни тарқалиши, АҚШнинг Афғонистонга қарши санкцияларини давом эттириши натижасида юзага келган инқирозда ва афғонистонликларнинг ўта оғир турмуш шароити ва унинг номуносиб вазияти ҳамда қўшни давлатларга жумладан Эронга келаётан қочқинлар ва муҳожирлар сонини ортиб бораётгаганига ҳам алоҳида эътибор қаратдик деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш ва бу борада Афғонистон бошқарув органининг масуълияти, афғонистонлик аёллар ва қизларни таълим олишдан маҳрум бўлаётганидан хавотирланишлар ҳамда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишида кўриб чиқилади деб қўшимча қилди.